Norma.uz

Бир мавзу бўйича иккита савол

 

Ўзимни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расмийлаштирмоқчиман. Меҳнат стажим етмаяпти. Солиқ идорасига қандай ҳужжатларни тақдим этишим керак? Солиқни қандай тўлаган яхши: ҳар ойдами ёки йилда бир марта тўласа етарлими? Ўзини ўзи банд қилган шахслар зарурий стажни қандан олишлари мумкин? Шунингдек солиқ идораси менга қандайдир бирорта ҳужжатни тақдим этиши керакми ёки пенсия дафтарчаси очилиши лозимми? Хуллас, менда солиқ тўлаётганлигим ва стаж кетаётганлигини исботловчи далиллар бўлиши учун нима қилишим керак?

 

– Махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтиш лозим ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи QR-кодни олиш керак. Ёки шахсан келиб, ҳаммасини жойида расмийлаштириш керак. Вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олиш талаб этилмайди (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор 3-б.). Меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ўзини ўзи банд қилганлар бир йилда ихтиёрий тартибда 1 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда солиқ тўлайдилар (СК 408-м. 2-қ.). Тўловни Soliq иловаси орқали ёки солиқ инспекциясида ҳисобот ойининг 1 декабрига қадар амалга ошириш мумкин. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади ва ушбу суммадан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун даромад миқдори аниқланади (23.12.2020 йилдаги 806-сон ВМҚга 1-илова 16-б.).

 

* * *

Асаларичилик билан шуғулланаман. Ижтимоий бадалларни мустақил равишда тўлашим мумкинми? Агар шундай бўлса, бу пенсия миқдорига қандай таъсир кўрсатади?

 

– Ҳозирги пайтда, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга (16.06.2023 йилдаги ЎРҚ-847-сон) мувофиқ, шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкаларининг эгалари ёки уларнинг оила аъзолари бўлган фуқаролар – уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ихтиёрий тартибда солиқ тўлашлари мумкин (СК 408-м. 2-қ.).

Солиқ тўланганлиги меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинади, унинг суммаси эса пенсия миқдорига таъсир кўрсатади. Тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини ошириб, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш ҳақи миқдорини ошириш мумкин.

Прочитано: 175 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика