Синглим вақтинча бўлмаганда, жияним – унинг қизига васийлик қила оламанми? Синглим турмушидан ажрашган, кичкинтойнинг отаси яқинда вафот этган. Синглим вақтинча пул топиш учун кетишга мажбур бўляпти.
– Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда, агар бола улар томонидан 6 ойдан ортиқ муддатга қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, мазкур шахсларнинг болага нисбатан васийлиги ёки ҳомийлиги белгиланади.
Ота-она яшаш жойида 6 ойдан кам муддатга вақтинча бўлмаганда, башарти бола улар томонидан қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдирилган бўлса, васийлик ёки ҳомийлик, агар бу боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади (2.01.2014 йилдаги «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-364-сон Қонун 20-м.).