Ташкилотда 2024 йил 29 февралда 2023 йил 17 октябрдан буён ишлаган ходим ишдан бўшамоқда. Меҳнат таътилининг миқдори – 21 календарь кун.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда
(МК 223-м. 4-қ.) кадрлар бўлими ходимлари ўртасида баҳс юзага келди:
1-фикр
|
2-фикр
|
Компенсация ишнинг 5 ойи учун қуйидаги ҳисоб-китобдан келиб чиқиб тўланиши керак:
|
Компенсация ишнинг 4 ойи учун қуйидаги ҳисоб-китобдан келиб чиқиб тўланиши керак:
|
2023 йил октябрь ойи – 15 календарь кун (яхлитлашда – МКнинг 224-моддаси бўйича бир ой)
|
17.10.2023 йилдан 16.11.2023 йилгача бўлган давр учун – бир ой
|
2023 йил ноябрь ойи учун – тўлиқ ой
|
17.11.2023 йилдан 16.12.2023 йилгача бўлган давр учун – бир ой
|
2023 йил декабрь ойи учун – тўлиқ ой
|
17.12.2023 йилдан 16.01.2024 йилгача бўлган давр учун – бир ой
|
2024 йил январь ойи учун – тўлиқ ой
|
17.01.2024 йилдан 16.02.2024 йилгача бўлган давр учун – бир ой
|
2024 февраль ойи учун – тўлиқ ой
|
17.02.2024 йилдан 29.02.2024 йилгача бўлган давр учун – 13 календарь кун (яхлитлашда ушбу кунлар МКнинг 224-моддаси бўйича ҳисобга олинмайди)
|
Ушбу ҳисоб-китоб бўйича ходимга яхлитлашда 9 календарь кун учун компенсация тўланиши зарур:
|
Ушбу ҳисоб-китоб бўйича ходимга 7 календарь кун учун компенсация тўланиши зарур: 21 / 12 х 4 = 7.
|
Кадрлар бўлими ходимларидан қайси бирининг фикри тўғри – «Норма» эксперти Валерия Ляндрес жавоб беради:
– Меҳнат кодексининг 225-моддаси 1-қисмининг маъносидан келиб чиқиб, ходимнинг иш даври ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, шу вақтдан тўлиқ ойлар ҳисобланиши керак. Ортиқча кунлар давр охирига, яъни 2024 йил февраль ойининг тўлиқ бўлмаган қисмига тўғри келиши керак. Шунинг учун иккинчи кадрлар бўлими ходими ҳақ. Сизнинг вазиятингизда ходимга фойдаланилмаган таътилнинг 7 календарь куни учун компенсация тўланиши керак: 21 / 12 х 4 = 7.
Бундай мунозарали вазият 30 кунлик ва 31 кунлик ойлар орасида, йилнинг қисқа ойи – февралда юзага келиши мумкин. Улар учун истиснолар назарда тутилмаган. Меҳнат кодексида давр охиридаги календарь кунлардаги ортиқча кунлар ва тўлиқ ойлар ҳақида гап боради (МК 224-м.