Агар ЯММТда стаж ҳақидаги маълумотлар бўлмаса, лекин улар меҳнат дафтарчасида қайд этилган бўлса, тизимга киритилиши мумкинми? Бунда пенсия қайта ҳисоб-китоб қилинадими?
– Жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ўзларининг ўтган даврлардаги ишга жойлашиш тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» ИДАКга мустақил киритишлари мумкин. Бунда киритилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан ёзув киритилгандан сўнг 15 кун мобайнида верификация қилиниши (тасдиқланиши) лозим (5.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга 1-илова 54-б.).
Иш стажи тасдиқланган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган тартибда пенсия қайта ҳисоб-китоб қилинади.