Ҳозир пенсия оладиган асосий яшаш жойимда эмасман. Бир қатор сабабларга кўра вақтинча қайтиб бориб пенсиямни ололмайман. Нима қилишим керак, ушбу ой учун менга пенсия тўланиши лозимми?
– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади. Фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди (28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон). Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида тасдиқланди.