Norma.uz

Айрим ижтимоий нафақалар миқдори оширилди

 

Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПФ-24-сон Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

 

Фармонга кўра 2024 йил 1 февралдан қуйидаги нафақанинг миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

• қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;

• ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

• боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўм);

• боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.02.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 145 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика