Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 10 / Меҳнат муносабатлари

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишга доир мисол

 

1  Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда таътил пулини ҳисоблаш

Таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнатига тариф тизими бўйича ҳақ тўланадиган ходим 2024 йил 1 мартдан давомийлиги 21 календарь кун бўлган меҳнат таътилига чиқяпти, бу давр 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқилганда 18 иш кунига тўғри келади.

2024 йил февралда унинг тариф бўйича иш ҳақи – 3 800 000 сўм. Ходим компанияда 2023 йил 1 майдан буён ишлайди.

Ҳисоб-китоб даври (2023 йил май–2024 йил февраль) учун қўшимча ҳисоблашлар қуйидагилардан иборат:

• овқатланиш учун компенсация – 2 400 000 сўм;

• мукофот – 4 800 000 сўм;

• қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига моддий ёрдам – 2 000 000 сўм.

 

Таътил пули миқдори қандай ҳисобланади? 

– Ходим таътилга чиққунига қадар 10 ой тўлиқ ишлаганлиги сабабли тариф бўйича иш ҳақига қўшимча иш ҳақи қисмининг 1/10 қўшилади, бу таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинади.

Мазкур ҳолатда таътил пулини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг қўшимча қисмига овқатланиш учун компенсация ва мукофотлар киритилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилмайдиган ва тегишли равишда, ижтимоий солиқ (СК 403-м.) солинмайдиган жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киритилади (СК 377-м. 10-б.).

Таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақи =
Таътилдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (маоши) + Таътил пулини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг қўшимча қисмининг 1/10.

Ўртача иш ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил қилади:

3 800 000 + (2 400 000 + 4 800 000) / 10 = 4 520 000 сўм.

Ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади:

4 520 000 / 25,3 = 178 656,13 сўм.

Ҳисобланган таътил пули қуйидагини ташкил қилади:

178 656,13 х 18 = 3 215 810,34 сўм.

 

2  Меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш тизимида таътил пулини ҳисоблаш

Токарь бўлиб ишлайдиган ходим ишбай нархлар белгиланган металл буюмларни тайёрлайди.

2024 йил 1 мартдан бошлаб ходимга 21 календарь кун давомийликдаги таътил берилди. Ушбу даврга 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан келиб чиқилганда 18 иш куни тўғри келади.

Ходим корхонада 10 ой тўлиқ ишлаган.

2024 йил февралда унинг ҳақиқий ишбай иш ҳақи 3 850 000 сўмни ташкил қилди.

Таътил пулини ҳисоблашда иш ҳақининг қўшимча қисми – 3 600 000 сўм.

Таътил пули суммаси:

(3 850 000 + 3 600 000 / 10) / 25,3 х 18 = 2 995 256,92 сўм.

 

3  Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида таътил пулини ҳисоблаш

2024 йил 1 февралдан ходим 21 календарь кун давом этадиган йиллик меҳнат таътилига чиқяпти. Ушбу даврга 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан келиб чиқилганда 18 иш куни тўғри келади.

Ҳисоб-китоб даврида (2023 йил февраль–2024 йил январь) меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимида иш ҳақини ҳисоблашга оид қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Ҳисоб-китоб давридаги ойлар


Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм


МҲЭКМдан ошадиган ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, сўм


1


2


3 = 2-устун – 1 050 000 сўм*


Февраль 2023 й.


3 500 000


2 450 000


Март 2023 й.


3 400 000


2 350 000


Апрель 2023 й.


3 600 000


2 550 000


Май 2023 й.


3 400 000


2 350 000


Июнь 2023 й.


3 500 000


2 450 000


Июль 2023 й.


3 600 000


2 550 000


Август 2023 й.


3 600 000


2 550 000


Сентябрь 2023 й.


3 400 000


2 350 000


Октябрь 2023 й.


3 500 000


2 450 000


Ноябрь 2023 й.


3 500 000


2 450 000


Декабрь 2023 й.


3 600 000


2 550 000


Январь 2024 й.


3 400 000


2 350 000


Жами:


42 000 000


29 400 000


 

 

*2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ 1 050 000 сўмга тенг.

 

Таътил пулини ҳисоблаймиз:

(1 050 000 + 29 400 000 / 12) / 25,3 х 18 = 2 490 118,58 сўм.

 

4 Ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ойлар мавжуд бўлса, таътил пулини ҳисоблаш

Ходим 2024 йил 1 февралдан бошлаб 21 календарь кун давом этадиган йиллик меҳнат таътилига чиқяпти, бу 18 иш кунига тўғри келади.

Ҳисоб-китоб даври – 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 31 январга қадар. Ушбу даврда ходимда тўлиқ ишлаб берилмаган қуйидаги икки ой мавжуд:

• майда у бетоблиги сабабли 5 кун ишламаган (умумий иш кунлари сони – 22);

• сентябрда 10 кун иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган (умумий иш кунлари сони – 20).

Ходимнинг лавозим маоши – 4 000 000 сўм. Ҳисоб-китоб давридаги иш ҳақининг қўшимча қисми – 3 600 000 сўм (май ойи учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисоб-китобга киритилмайди).

Ходимга тўлиқ ишланмаган ойлар учун иш ҳақи қуйидагича ҳисобланган:

• май ойида – 3 090 909,09 сўм (4 000 000 / 22 х 17);

• сентябрь ойида – 2 000 000 сўм (4 000 000 / 20 х 10).

1. Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисоблаб ёзиладиган иш ҳақини ҳисоблаймиз:

4 000 000 х 10 тўлиқ ой + 3 090 909,09 + 2 000 000 + 3 600 000 = 48 690 909,09 сўм.

2. Тўлиқ ишланмаган ойлардаги иш кунлари сонини аниқлаймиз:

• май: (25,3 / 22) х 17 = 19,55;

• сентябрь: (25,3 / 20) х 10 = 12,65.

3. Ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:

48 690 909,09 / (25,3 х 10 тўлиқ ой + 19,55 + 12,65) = 170 725,49 сўм.

4. Таътил пулини ҳисоблаймиз:

170 725,49 х 18 иш куни = 3 073 058,82 сўм.

 

5  Ҳисоб-китоб даврида таътил берилган ҳолатларда таътил пулини ҳисоблаш

Ходим 2024 йил 1 февралдан бошлаб 21 календарь кун давом этадиган йиллик меҳнат таътилига чиқяпти, бу 18 иш кунига тўғри келади.

Ҳисоб-китоб даври – 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 31 январгача. Июль ойида ходим 5 кун меҳнат таътилида бўлган (умумий иш кунлари сони – 21). Ходимнинг лавозим маоши – 4 000 000 сўм. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 5 000 000 сўм.

Июль ойида ходимга 16 (21 – 5) иш куни учун иш ҳақи ҳисобланган:

4 000 000 / 21 х 16 = 3 047 619,05 сўм.

Ҳисоб-китоб даври учун ҳақиқатда ҳисоблаб ёзиладиган иш ҳақини ҳисоблаймиз:

4 000 000 х 11 тўлиқ ой + 3 047 619,05 + 5 000 000 = 52 047 619,05 сўм.

Тўлиқ ишланмаган ойда иш кунлари сонини аниқлаймиз:

(25,3 / 21) х 16 = 19,28.

Ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:

52 047 619,05 / (25,3 х 11 тўлиқ ой + 19,28) = 174 902,95 сўм.

Таътил пули суммасини ҳисоблаймиз:

174 902,95 х 18 иш куни = 3 148 253,1 сўм.

 

6  Таътил вақтида меҳнат ҳақи оширилганда таътил пулини қайта ҳисоблаш

Ходимга 2024 йил 15 январдан 3 февралгача 21 календарь кунлик йиллик меҳнат таътили берилди. У ташкилотда 10 ой ишлади.

6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда таътил даврига 18 иш куни тўғри келади, шу жумладан январь ойида – 15 кун, февраль ойида – 3 кун.

Ходимнинг 2023 йил декабрь ва 2024 йил январь ойларидаги маоши 4 000 000 сўмни ташкил қилган.

Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 4 800 000 сўм.

2024 йил 1 февралдан ходимнинг маоши 5 000 000 сўмгача оширилган, иш ҳақининг қўшимча қисми ўзгармаган. Ушбу оширишни ҳисобга олган ҳолда таътил пули суммаси қайта ҳисобланиши лозим.

Дастлаб таътил пули қуйидаги тартибда ҳисобланган:

• таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача кунлик иш ҳақи:

(4 000 000 + 4 800 000 / 10) / 25,3 = 177 075,10 сўм;

• таътил пули суммаси:

177 075,10 х 18 кун = 3 187 351,8 сўм.

1 февралдан ходимнинг маоши оширилганлиги сабабли февраль ойининг 3 иш куни учун таътил пули суммаси қайта ҳисобланиши лозим.

Маошнинг янги миқдорига асосан ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил қилади:

(5 000 000 + 4 800 000 / 10) / 25,3 = 216 600,79 сўм.

Февраль ойида 3 кунлик таътил учун 118 577,07 сўм ((216 600,79 – 177 075,10) х 3) қўшимча ҳисобланиши керак.

Прочитано: 200 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика