Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 09 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилиш мумкин

 

Президент томонидан 20.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-910-сон Қонун имзоланди.  

 

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилишга оид чеклов бекор қилинмоқда.

Шунингдек:

«Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги;

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзгартиришлар билан тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва бу ҳақда ОАВда эълон бериш талаби бекор қилинмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.02.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 135 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика