Президент томонидан 20.02.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-910-сон Қонун имзоланди.
Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилишга оид чеклов бекор қилинмоқда.
Шунингдек:
«Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ўзгартиришлар билан тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва бу ҳақда ОАВда эълон бериш талаби бекор қилинмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.02.2024 йилдан кучга кирди.