Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 05 / Бухгалтерга ёрдам

2024 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

• Иш соатлари сони: 

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167;

36 соатлик иш ҳафтасида – 150. 

 

• Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 25.

 

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12% ставка бўйича солиқ солинади (СК 381-м.). 

Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12% ставка бўйича солиқ солиниши лозим (СК 382-м. 3-б.).

Январь ойида МҲЭКМ 1 050 000 сўмни (17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармоннинг 2-б.) ташкил қилди.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади
(26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-б.).  

Ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади
(СК 385-м. 7-қ.).


I. СТАНДАРТ ҲИСОБ-КИТОБ

 Ходимга январь ойида 2 500 000 сўм иш ҳақи тўланган.

 

Олинган даромадга 12% ставка бўйича солинадиган солиқ:  

2 500 000 х 12% = 300 000 сўмга тенг.  

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 500 сўмни (2 500 000 х 0,1%) ташкил қилади. 

Январь ойи учун бюджетга 297 500 сўм (300 000 – 2 500) ўтказилади. 

Ходимга 2 200 000 сўм (2 500 000 – 300 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА 

 

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига 2 800 000 сўм тўланган. Ходим Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган кўринишдаги имтиёзга эга. Ушбу имтиёз, масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналаргв татбиқ этилади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:  

2 800 000 – 1 050 000 х 1,41 = 1 319 500 сўмга тенг. 

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 

1 319 500 х 12% = 158 340 сўм. 

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 319,5 сўмни (1 319 500 х 0,1%) ташкил қилади. 

Бюджетга 157 020,5 сўм (158 340 – 1 319,5) ЖШДС ўтказилади. 

Ходимга 2 641 660 сўм (2 800 000 – 158 340) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Болаликдан ногиронлиги бўлган ходим СКнинг 380-моддасига кўра имтиёз ҳуқуқига эгалиги бухгалтерияга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Ходимнинг меҳнатига январь ойида 5 500 000 сўм тўланган.

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёзга эга болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 3 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.  

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоблаймиз:  

4 500 000 – 1 050 000 х 3 = 1 350 000 сўмга тенг. 

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз: 

1 350 000 х 12% = 162 000 сўм. 

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 350 сўмни (1 350 000 х 0,1%) ташкил қилади. 

Бюджетга 160 650 сўм (162 000 – 1 350) ЖШДС ўтказилади. 

Ходимга 4 338 000 сўм (4 500 000 – 162 000) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Даромад имтиёз суммасидан кам бўлганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг меҳнатига январь ойида эса 1 400 000 сўм ҳақ тўланган.

• Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади. 

 

Солиқ солинмайдиган даромад миқдорини ҳисоблаймиз:

1 050 000 х 1,41 = 1 480 500 сўм.

Ходимнинг даромади (1 400 000 сўм) имтиёз суммасидан (1 480 500 сўм) кам бўлганлиги сабабли январь ойи учун солиқ ҳисобланмайди.

Солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмаганлиги учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар тўланмайди.

Январь ойи учун ходим 1 400 000 сўм иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 300 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоблаймиз:

1 050 000 х 4,22 = 4 431 000 сўм. Имтиёз суммаси моддий ёрдам суммасидан ошганлиги сабабли бутун моддий ёрдам суммаси солиқ солинадиган даромаддан чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад 2 300 000 сўмга (2 300 000 + 4 000 000 – 4 000 000) тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

2 300 000 х 12% = 276 000 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 300 сўмни (2 300 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойида бюджетга 273 700 сўм (276 000 – 2 300) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 6 024 000 сўм (2 300 000 + 4 000 000 – 276 000) тўланади.

 

5-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 2 300 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 500 000 сўмлик планшет совға қилинган.

• Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан МҲЭКМнинг 2,11 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди.

 

Солиқ солинмайдиган совға қийматини ҳисоблаймиз:

1 050 000 х 2,11 = 2 212 500 сўм.

Солиқ солинадиган даромад 2 584 500 сўмга (2 300 000 + 2 500 000 – 2 212 500) тенг.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

2 584 500 х 12% = 310 140 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 584,5 сўмни (2 584 500 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга 307 555,5 сўм (310 140 – 2 584,5) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 4 489 860 сўм (2 300 000 + 2 500 000 – 310 140) тўланади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойи учун 2 700 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 3 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:

• СКнинг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг (масалан, Афғонистондаги уруш фахрийлари ёки 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (1 050 х 1,41 = 1 480 500 сўм) чиқариб ташланади;

• СКнинг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (1 050 000 х 4,22 = 4 431 000 сўм);

• Солиқ кодексининг 378-моддаси ­10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (1 050 000 х 2,11 = 2 215 500 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

2 700 000 – 1 480 500 + 4 000 000 – 4 000 000 + 3 000 000 – 2 215 500 = 2 004 000 сўм.

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

2 004 000 х 12% = 240 480 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 2 004 сўмни (2 004 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Бюджетга 238 476 сўм (240 480 – 2 004) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 9 459 520 сўм (2 700 000 + 4 000 000 + 3 000 000 – 240 480) тўланади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 1 700 000 сўм иш ҳақи тўланган.

• Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса – яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (СК 380-м. 5-қ.).

 

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

1 700 000 х 12% = 204 000 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 700 сўмни (1 700 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга 202 300 сўм (204 000 – 1 700) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 1 496 000 сўм (1 700 000 – 204 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида эса 4 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида у бухгалтерияга ҳар ойда иш ҳақидан 1 000 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этган.

• Фуқароларнинг ихтиёрий равишда ШЖБПҲга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.). Ушбу имтиёзнинг қўлланилиши махсус Низом (АВ рўйхат рақами 2111, 4.06.2010 й.) билан тартибга солинади.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

4 500 000 – 1 000 000 = 3 500 000 сўм.

Январь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан солиқни ҳисоблаймиз:

3 500 000 х 12% = 420 000 сўм.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 3 500 сўмни (3 500 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга 416 500 сўм (420 000 – 3 500) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 3 080 000 сўм (4 500 000 – 1 000 000 – 420 000) иш ҳақи тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Болалар учун нодавлат таълим ташкилотларидаги таълим хизматлари ҳақи тўланганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь ойида 10 000 000 сўм иш ҳақи тўланган. Ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми (3 200 000) нодавлат мактабига ўтказилади.

• Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 000 000 сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

 

Январь ойи учун солиқ солинадиган даромад 7 000 000 сўмни (10 000 000 – 3 000 000) ташкил қилади.

Январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

7 000 000 х 12% = 840 000 сўм.

Январь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 7 000 сўмни (7 000 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Бюджетга 833 000 сўм (840 000 – 7 000) ЖШДС ўтказилади.

Ходимга 5 960 000 сўм (10 000 000 – 3 200 000 – 840 000) иш ҳақи тўланади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Корхона жисмоний шахс билан Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган квартирани 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида шартнома тузди ва ҳар ойда 2 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

• Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-886-сон Қонунга 8-илова).

• Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 25 000 сўм, Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 12 000 сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 5 000 сўм белгиланган.

• ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара тўловидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Тўловнинг энг кам миқдори – 1 500 000 сўм (25 000 х 60) ҳақиқий тўлов суммасидан кам бўлганлиги сабабли шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

2 000 000 х 12% = 240 000 сўм.

Ижарага берувчи жисмоний шахсга 1 760 000 ижара ҳақи (2 000 000 – 240 000) ўтказилади.

 

IV. НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИ

 

1-ВАЗИЯТ

 

Норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Январь ойида ишга қабул қилинган фуқаронинг меҳнатига 17 000 000 сўм ҳақ тўланди.

• Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-м. 2-қ.).

• Норезидент жисмоний шахсларнинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида 12% ставка бўйича солиқ солинади.

 

Январь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

17 000 000 х 12% = 2 040 000 сўм.

Ходимга 14 960 000 сўм (17 000 000 – 2 040 000) иш ҳақи тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда норезидентнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

2024 йил 1 январдан ишга қабул қилинган чет эл фуқароси бўлган ходимнинг меҳнатига 12 000 000 сўм ҳақ тўланган. Шунингдек унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 4 000 000 сўм моддий ёрдам пули берилган.

• Норезидент жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромади 378-380-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолда аниқланади.

 

Январь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 16 000 000 сўмни (12 000 000 + 4 000 000) ташкил қилади.

Январь ойи учун солиқ суммаси 1 920 000 сўмни (16 000 000 х 12%) ташкил қилади.

Ходимга 14 080 000 сўм (16 000 000 – 1 920 000) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 129 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика