Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 05 / Мутахассислар тушунтиради

Тадбиркорлар қандай имтиёзлардан фойдаланади

 

2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади. Рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар қўшимча имтиёзларга эга бўладилар (23.01.2024 йилдаги ПҚ-39-сон). 

 

Рейтинг автоматик равишда (онлайн) Солиқ қўмитасининг «Табдиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида шакллантирилади. Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали платформага келиб тушади. Рейтингни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир ҳафталик муддат ичида белгиланади.

Рейтинг натижалари Савдо-саноат палатаси сайтида эълон қилинади.

Рейтинг натижаларига кўра тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

«ААА», «АА» ва «А» – юқори барқарорлик рейтинги;

«ВВВ», «ВВ» ва «В» – ўртача барқарорлик рейтинги;

«ССС», «СС» и «С» – қониқарли барқарорлик рейтинги;

«D» – паст барқарорлик рейтинги.

Энг юқори баҳони олган ва «ААА» тоифасига киритилган тадбиркорлар:

● солиқ текширувларидан озод қилинади (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно);

● ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади.

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифага киритилган, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган ва камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган тадбиркорлик субъектларига нисбатан:

● қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланишидан озод қилиш;

● бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 5 йилгача узайтириш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.

«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

● солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) ортиқча тўлов суммасини 3 кунлик муддатда қайтаришади;

● товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш ҳуқуқи берилади. Ушбу имтиёзлар устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқни ташкил қиладиган давлат корхоналари ҳамда юридик шахсларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади. Субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар бериш тартиби янгиланади.

Прочитано: 203 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика