Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2024 год / № 04 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Саноат намунасига патент бериш қоидалари белгиланди

 

Адлия вазирининг буйруғи билан саноат намунасига патент бериш учун талабнома расмийлаштириш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари тасдиқланди (11.01.2024 йилдаги 3490-сон). 

 

Қоидалар қуйидагиларни белгилайди:

• саноат намунасига патент бериш учун талабнома тузиш ва топшириш тартиби;

• талабнома билан мурожаат қилишга ҳақли бўлган шахслар;

• саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари;

• талабнома материаллари, атамалар ва рамзларнинг мазмуни;

• талабномани кўриб чиқиш тартиби (рўйхатга олиш, расмий, илмий-техник экспертиза ва бошқалар);

• патент бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ саноат намунаси деб эълон қилинган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза тақдим қилинади.

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатларининг мажмуи саноат намунасининг устуворлиги санасига қадар жаҳонда ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлмаса, янги ҳисобланади.

Саноат намунасининг янгилигини белгилашда анча аввалроқ устуворлик билан берилган талаб қилиб олинмаган патент беришга талабномалар ҳам ҳисобга олинади.

Қуйидагилар саноат намуналари сифатида тан олинмайди:

• матбаа маҳсулотлари;

• архитектура объектлари (кичик архитектура шакллари бундан мустасно), саноат, гидротехника ва бошқа стационар иншоотлар;

• суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат барқарор бўлмаган шаклга эга объектлар;

• буюмнинг мутлоқ техник функциясидан келиб чиққан ечимлар;

• жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқий принципларга зид ечимлар.

Саноат намунаси муаллифи сифатида уни ижодий меҳнати билан яратган жисмоний шахс тан олинади. Агар объект бир нечта шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, уларнинг барчаси, агар келишувга кўра уларнинг ўртасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, унинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифлари деб тан олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев, Лола Абдуазимова.

Прочитано: 185 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика