Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 01 / Бухгалтерга ёрдам

Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби

 

Мижозларга товарларни етказиб бериш учун савдо ташкилоти ихтисослашган транспорт компаниясини ёллаши ёки ташкилотга тегишли транспортдан фойдаланиши мумкин.

 

Ташкилотга тегишли ўз транспорт воситасидан фойдаланиб товарларни етказиб бериш қандай ҳисобга олинади

Ўзига тегишли автотранспорт хўжалигига эга бўлган савдо ташкилоти товарларни экспедиторлар ёки ҳайдовчи-экспедиторлар орқали етказиб беради. Ҳар бир экспедитор ва ҳайдовчи-экспедитор билан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузинг.

Харидорларга етказиб бериладиган товарлар учун товар-транспорт юкхатини (ТТЮ) тузинг:

● шаҳар ва шаҳар атрофи ташувлари учун – 1-т шакли бўйича;

● шаҳарлараро ташувлар учун – 2-тм шакли бўйича;

● халқаро ташувларда – CMR шакли бўйича.

 

Тижорат асосида амалга ошириладиган халқаро автомобиль юк ташишлари лицензияланади. Улар учун лицензия Транспорт вазирлиги томонидан берилади (14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон, 1-илова 17-б.). Лицензия бериш тартиби махсус Маъмурий регламент (30.07.2019 йилдаги 636-сон ВМҚ) билан белгиланади.

Товар ташиш учун ТТЮ ҳар бир юкни қабул қилувчининг номига ҳар бир ташиш учун тўрт нусхада тузилади. Уни тўлдириш тартиби махсус йўриқномада (АВ томонидан 2.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

 

 

Фақатгина норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ТТЮни электрон шаклда расмийлаштиришлари шарт (2.08.2021 йилдаги 483-сон ВМҚ). Шакллантирилган электрон ТТЮлар электрон ҳужжат айланиш тизимида юкни жўнатувчида ҳам, олувчида ҳам акс эттирилади. Бошқа корхоналар ҳозирча «қоғоз» ТТЮдан фойдаланишлари мумкин.

 

Агар товарни қабул қилишда товарнинг миқдори ва (ёки) сифати бўйича ҳақиқий қабул қилинганлиги ва ТТЮ маълумотлари ўртасида номувофиқликлар аниқланса, товарни олувчи томонидан етказиб берувчининг вакили (экспедитор ёки етказиб берувчи ҳайдовчиси) иштирокидаги комиссия томонидан қабул қилиш далолатномаси тузилади.

Экспедитор етказиб берилган ва қайтарилган товарлар, шунингдек ташиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар тўғрисида ҳисобот тузади.

 

Ўз автотранспорт воситасида товарларни етказиб беришни бухгалтерия ҳисобида қандай кўрсатиш керак

Товарларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш у амалга оширилган шартларга – етказиб берувчининг ҳисобиданми ёки харидор уни алоҳида тўлайдими – шунга боғлиқ.

Агар етказиб бериш етказиб берувчининг ҳисобидан амалга оширилса, етказиб бериш харажатлари сотиш харажатларига киритилади (Йўриқнома 405-б. 21-сон БҲМСга 2-илова Низом Б бўлим 2.1.1-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Агар етказиб берувчи етказиб бериш қийматини товар нархининг устига қўйса, етказиб бериш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад алоҳида фаолият тури сифатида ҳисобга олинади. Автотранспорт хўжалиги харажатлари эса хизматлар таннархини ташкил қилади.

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Автотранспорт хўжалигининг харажатлари (амортизация, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, ижтимоий солиқни ҳисобга олган ҳолда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ва бошқалар) акс эттирилади


2310


0200
1000
6010
6520
6710
6990


Автотранспорт хўжалиги учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС акс эттирилди


4410


6010
6990


ҚҚСни ҳисобга олиш(унинг шартларига мувофиқ) акс эттирилди


6410


4410


Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига киритилган


Автотранспорт хўжалиги харажатлари сотиш харажатларига ҳисобдан чиқарилди


9410


2310


Ҳисобот даври охирида 9410-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9910


9410


Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига қўшимча равишда харидор томонидан тўланади


Етказиб бериш хизматларини реализация қилишдан олинган даромадлар акс эттирилди


4010


9030


ҚҚС ҳисобланди


6410


Автотранспорт хўжалигининг хизматлари таннархи акс эттирилди


9130


2310


Ҳисобот даври охирида 9130-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9910


9130


Ҳисобот даври охирида 9030-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9030


9910


 

 

Транспорт корхонаси хизматидан фойдаланиб товарларни етказиб беришни қандай ҳисобга олиш керак

Агар товарларни етказиб бериш жалб этилган автотранспорт воситаларида амалга оширилса, у қуйидагича расмийлаштирилади:

● юкларни ташиш шартномаси билан (ФК 711-м.);

● ТТЮ, бу буюртмачининг автокорхона билан ҳисоб-китоблари учун, шунингдек автокорхона томонидан автотранспорт воситаларининг ишлашини ҳисобга олиш ва ҳайдовчининг иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

 

Юк ташувларининг барча турлари учун ТТЮ билан расмийлаштирилмаган юкларни жўнатувчилар тақдим этишлари, ташувчилар эса ташишга қабул қилишлари тақиқланади (Йўриқнома 11-б., АВ рўйхат рақами 1382, 2.07.2004 й.).

 

● шунингдек, юклар буюртмачи ва юкни қабул қилиб олувчи томонидан тасдиқланган ТТЮ асосида автокорхона томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура билан ҳам расмийлаштирилиши керак.

 

Товарларни жалб этилган автотранспорт воситалари билан етказиб бериш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

Товарларни жалб этилган автотранспорт воситалари билан етказиб бериш харажатларини ҳисобга олиш уни амалга ошириш шартларига – етказиб берувчининг ҳисобиданми ёки харидор уни алоҳида тўлайдими, шунга боғлиқ.

Агар етказиб бериш етказиб берувчининг ҳисобидан амалга оширилса, етказиб бериш харажатлари сотиш ­харажатларига киритилади (Йўриқнома 405-б., 21-сон БҲМСга ­2-илова Низом Б бўлим 2.1.1-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Худди шу харажатлар таркибида, шунингдек, мижознинг айби билан автотранспорт воситаларининг туриб қолиши ҳолатларида транспорт шартномаси шартларига мувофиқ автотранспорт компаниясига тўланган жарималар ҳам ҳисобга олинади.

Агар етказиб берувчи етказиб бериш қийматини товар қийматига устама тарзида тўловга тақдим этса, у етказиб бериш хизматларини алоҳида фаолият сифатида ҳисобга олади. Автокорхона хизматларини эса етказиб бериш хизматлари таннархига киритади. Бу ҳолда автотранспортнинг туриб қолиши учун жарималар бошқа операцион харажатлар таркибида ҳисобга олинади (Низом Б бўлим 2.3.15.12-б., 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Фойда солиғини ҳисоблашда жарималар суммаси чегириб ташланмайди (СК 317-м. 36-б.).

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига киритилган


Етказиб бериш харажатлари автокорхона ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ акс эттирилди


9410


6010
6990


Автокорхона хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди


4410


ҚҚСни ҳисобга олиш (унинг шартларига мувофиқ) акс эттирилди


6410


4410


Ҳисобот даври охирида 9410-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9910


9410


Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига қўшимча равишда харидор томонидан тўланади


Етказиб беришни ташкил этиш хизматларини реализация қилишдан тушум акс эттирилди


4010


9030


ҚҚС ҳисобланди


6410


Етказиб бериш харажатлари автокорхона ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ акс эттирилди


9130


6010
6990


Автокорхона хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди


4410


ҚҚСни (унинг шартларига мувофиқ) ҳисобга олиш акс эттирилди


6410


4410


Ҳисобот даври охирида 9130-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9910


9130


Ҳисобот даври охирида 9030-счётнинг ёпилиши акс эттирилди


9030


9910


 

 

Товарларни ташишда табиий йўқотиш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Ташиш пайтида табиий йўқотиш товарларнинг қуриб қолиши, тўкилиши, ёрилиши, майдаланиши, парчаланиши ва оқиб чиқиб кетиши туфайли содир бўлади. Табиий йўқотиш меъёрлари фақат қабул қилишда қўшимча ҳужжатларда кўрсатилган вазнга нисбатан товарларнинг ҳақиқий етишмаслиги аниқланган ҳолларда қўлланилади. Ҳақиқий етишмовчиликни аниқламасдан, белгиланган меъёрлар бўйича табиий йўқотишларни олдиндан ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди (19-сон БҲМС 5.70-б.).

Табиий йўқотиш меъёрлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Қоидага кўра, булар тармоқ вазирликлари ва идоралари бўлади. Масалан, ташиш пайтида йўқотиш бўйича қуйидаги маҳсулотларга оид стандартлар тасдиқланган:

● янги мева ва сабзавотлар, картошка, полиз экинлари ва узум (15.09.2016 йилдаги 2824-сон АВ регламенти нормативлари).

● дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари (Низомга 2-илова 25.05.2006 йилдаги 95-сон ВМҚга илова).

Спиртли ва алкоголли маҳсулотларни ташишда йўқотиш меъёрлари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АК томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади (Низом 22-б., 2.07.1998 йилдаги 275-сон ВМҚга илова).

Агар қонуний тасдиқланган стандартлар бўлмаса, уларни ўзингиз ишлаб чиқишингиз мумкин. Масалан, уларни юкнинг соф оғирлигига нисбатан фоиз сифатида белгиланг.

Ташиш вақтидаги табиий йўқотишлар меъёрлари ҳам ташиш масофасига, йил фаслига, ташиш усулига (идишларда, қопламасдан, контейнерларда) боғлиқ.

 

Табиий йўқотиш меъёрларида товарларнинг бузилиши, идишларнинг шикастланиши, шунингдек идишнинг ҳақиқий оғирлиги ва трафарет (ҳужжатлар) бўйича оғирлик ўртасидаги фарқ ҳисобга олинмайди.

Ташиш пайтида юкнинг камайиши товарни олувчининг (харидорнинг) харажатларига киритилади.

 

МИСОЛ. Товарни транспортда ташишда табиий йўқотишларни аниқлаш

Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчи 500 кг ярим қаттиқ пишлоқни чакана савдо ташкилоти – ҚҚС тўловчига ҚҚС билан 1 кг учун 84 минг сўмдан жўнатди. Юборилган товарларнинг умумий қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 42 000 минг сўмни ташкил этди (84 х 500), шу жумладан ҚҚСсиз маҳсулот таннархи – 37 500 минг сўм, ҚҚС – 4 500 минг сўм. Юборилган товарларнинг таннархи 28 000 минг сўмни ташкил этади.

Товар етказиб берувчи билан тузилган шартнома асосида транспорт компанияси томонидан етказилган. Шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш харажатлари етказиб берувчи томонидан қопланади. Юк ташиш нархи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2 240 минг сўмни ташкил этди.

Товарларни қабул қилиш чоғида 2 кг миқдорида ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 168 минг сўмлик пишлоқ етишмаётгани аниқланган. Товарларни қабул қилган комиссия хулосасига кўра, камомадга товарнинг йўлда қуриб қолиши сабаб бўлган.

Чакана савдо ташкилоти ташиш пайтида пишлоқлар учун табиий йўқотиш меъёрларини мустақил равишда ишлаб чиқади.

Кузатишларга кўра, ушбу ташиш шароитида пишлоқнинг табиий йўқотиш меъёри 0,05%ни ташкил қилади.

Табиий йўқотиш (Е) туфайли йўқотишлар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Е = Т х Н / 100,

бунда:

Т – ташилган товарларнинг қиймати (оғирлиги);

Н – табиий йўқотиш меъёри %да.

Табиий йўқотиш миқдори қуйидагини ташкил этди:

оғирлиги бўйича 0,25 кг (500 кг х 0,05 / 100);

қиймати бўйича 18,75 минг сўм (0,25 кг х 84 / 1,12).

Меъёрдан ортиқ йўқотишлар қуйидагини ташкил этди:

оғирлиги бўйича 1,75 кг (2 – 0,25);

нархи бўйича 131,25 минг сўм (1,75 кг х 84 / 1,12).

Савдо ташкилоти – харидор пишлоқни ташиш пайтидаги йўқотишларни реализация бўйича харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарди (Низом Б-бўлими 2.1.2.9-банд. 5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова).

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Етказиб берувчида бухгалтерия ҳисоби


Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди


37 500


4010


9020


ҚҚС ҳисобланди


4 500


6410


Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди


28 000


9120


2910


Транспорт компанияси томонидан товарни харидорга етказиб бериш харажатлари акс эттирилди


2 000


9410


6010


Транспорт компаниясининг хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди


240


4410


6410


4410


Харидорда бухгалтерия ҳисоби


Товар етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ харид қиймати бўйича кирим қилинди


37 500


2910


6010


Сотиб олинган товар бўйича ҚҚС акс эттирилади


4 500


4410


6410


4410


Товарнинг етишмаган қисми реализация қилиш бўйича харажатларга ҳисобдан чиқарилди


150


5910


2910


9410


5910


Меъёрдан ортиқ йўқотишлар суммасига тўғри келадиган ҚҚСни тузатиш акс эттирилди
(131,25 х 12%)


15,75


9430


6410


 

 

Меъёрдан ортиқ етишмаслик қийматига тўғри келувчи «кирувчи» ҚҚС миқдорига тузатиш киритилиши керак – уни ҳисобга олишдан чиқариш ва бюджетга тўлаш учун тиклаш лозим (СК 269-м. 1-қ.).

Фойда солиғини ҳисоблашда табиий йўқотишнинг тасдиқланган меъёрлари доирасидаги йўқотишлар бу чегириб ташланадиган харажатлар, ­меъёрдан ортиқ йўқотишлар эса чегириб ташланмайдиган харажатлардир (СК 317-м. 1-б.).

ҚҚСни тузатиш суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади (СК 314-м. 2-м. 2-б.).

 

Гўзал ИСЛОМОВА, молия маслаҳатчиси,

Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти.

 

Прочитано: 348 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика