- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Мутахассислар тушунтиради
- Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот – автоматик режимда
- Автоматлаштириш дастурлари интеграция қилиниши керак
- Бир даврдаги солиқлар бўйича аудитдан сўнг камерал текширув ўтказилиши мумкинми
- Яроқсиз тара қандай ҳисобдан чиқарилади
- Банкетга КПК орқали ҳақ тўланса…
- E-ijara да янги юридик шахснинг бўлғуси манзили қандай рўйхатдан ўтказилади
- Солиқчилар ўзини ўзи банд қилган шахслар даромадларини қандай ҳисоблайди
- Солиқ аудити далолатномасида ҳуқуқбузарликлар батафсил кўрсатилмаганда…
- Жавоб берамиз
- Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар
- Бухгалтерга ёрдам
- Юрист маслаҳати
- Божхона
Айланмадан олинадиган солиқ ва дивидендлар
Корхонамиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи саналади. 2023 йилнинг 10 ойи учун хизматларни реализация қилиш ҳажми 128 млн сўмни ташкил этди. Банк ва бошқа юридик шахсларнинг акциядори бўлган ҳолда, корхона шу 10 ой мобайнида 1 млрд 200 млн сўм миқдорида дивидендлар олди. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан 970 млн сўм банкнинг қўшимча акцияларини сотиб олишга (яъни банкнинг устав фондини кўпайтиришга) йўналтирилди. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига ¬1-иловага асосан дивидендлар умумий даромадларга киритилмайди, фақатгина Ҳисоб-китобга ¬5-«Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар» иловасининг қўлда тўлдириладиган 120-сатрида акс эттирилади. Келгусида реализация қилиш ҳажми аҳамиятсиз миқдорда ошади ва бундай катта миқдордаги дивидендлар кутилмаяпти.
Агар 1 млрд сўмдан ортиқ дивидендлар олинган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шартми?
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||