Norma.uz

2050 йилга келиб дунёдаги ҳар олтинчи одамнинг ёши 65 дан ошган бўлади

 

Аҳолининг кексайиши – қайтариб бўлмайдиган глобал тамойил. 2021 йилда дунёдаги ҳар ўнинчи одамнинг ёши 65 га тўлган ва ундан ошган эди, прогнозларга кўра 2050 йилга келиб, бу ёшдагилар ҳар олтинчи одамни ташкил қилади. 

 

2023 йил учун Жаҳон социал маърузасига мувофиқ, сайёрадаги кекса одамлар улуши ортиб бораётир.

Прогнозларга кўра, дунёдаги 65 ёш ва ундан ошган одамлар сони қарийб 2 бараварга – 2021 йилдаги 761 млн кишидан 2050 йилга келиб 1,6 млрд кишигача ортади. 80 ёш ва ундан ошган одамлар сони янада тезлик билан ортиб боради.

Ҳозирги пайтда дунёда 60 ёшдан ошганлар сони деярли 700 миллион киши деб ҳисобланмоқда. 2050 йилга келиб, «олтмишвойлар» икки миллиардга етади ва дунё аҳолисининг 20 фоизидан ортиғини ташкил қилади.

Кексалар сонининг кескин суръатларда ортиб бориши ривожланган мамлакатларда кузатилади. Осиё кекса одамлар сони кўп бўлган минтақага айланади, Африкада эса барча ёш гуруҳидаги аҳоли сонининг мутаносиб равишда ортиб бориши кузатилади.

2021 йилда Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё минтақаларида яшайдиган 65 ёш ва ундан ошган одамлар сони 30 миллион эди. Прогноз қилинишича, 2050 йилга келиб бу рақам 98 миллионгача ошади. Африка мамлакатларида Саҳрои кабирдан (Сахара) жанубга томон кекса аҳоли сони 2021 йилдаги 35 миллиондан 2050 йилга келиб, 100 миллионгача етади.

Баҳолашларга кўра, Шарқий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёдаги кекса аҳоли сони 2050 йилда 598 млн га етади, 2021 йилда улар 293 млн кишини ташкил қилган.

Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари бугунги кунда кекса кишилар сони юқори бўлган минтақалар қаторига киради. 2021 йилда 65 ёшдан ошган аҳоли сони 208 млн даражасида қайд этилган. 2050 йилга келиб улар сони 303 млн гача ортиши кузатилмоқда.

БМТ маърузасида таъкидланишича, таълим ва соғлиқни сақлашдан фойдалана олиш даражаси одамларнинг узоқ умр кўришига ва кекса ёшдагиларнинг соғлиғи ҳолатига таъсир кўрсатади. Даромадларнинг тенг эмаслиги ва салбий меҳнат шароитлари ҳам кекса одамларнинг турмуш даражасига таъсир кўрсатади.

 

Манба: https://www.aa.com.tr/ru

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.   

Прочитано: 87 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика