ПЖ ходимлари қандай давр учун ҳисобланган пенсиялар тўлови бўйича текширув ўтказишлари мумкин?
– Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Ички назорат ва пенсия, нафақа ҳамда бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади.
Текшириш (ўрганиш) ўтказилаётган санадан аввалги 3 йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди (592-сон Низом 197-б.).