Norma.uz

Вазият

 

Пенсияни расмийлаштиришда «Ташсельмаш» заводи ҳужжатларни архивга топширмаганлиги аниқланди. Стажни тасдиқлаш учун нима қилиш керак?

 

– Иш стажи қайси даврга тўғри келишини аниқлаштириб олиш лозим.

Бироқ 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармон).

Бунда 2005 йилдан кейинги иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилиши талаби сақланиб қолади. 2005 йилдан кейинги иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро электрон ҳамкорлиги асосида олинади (592-сон Низом 77-б.).

Прочитано: 90 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика