Онамнинг пенсияси кам, лекин стажи кўп. ПЖга пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилсак, ўзгариш бўлармикин?
– Иш стажидан келиб чиқиб пенсия миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобланади (592-сон Низом 94-б.). Эҳтимол, онангизнинг ҳолатида пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган иш ҳақи миқдори кам бўлган, шу туфайли стажнинг кўплигига қарамай, пенсия миқдори кам чиққан.
Бироқ Пенсия жамғармасига мурожаат қилиб, пенсия тўғри тайинланганлигини текшириб кўриш лозим. Иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча маълумотлар мавжуд бўлганда, агар улар пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмаган бўлса, пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.