Norma.uz

Ҳуқуқ мавжуд бўлганда

 

Танишимнинг эри вафот этди. Унга эрининг пенсияси кўпроқ бўлганлиги учун ўз пенсиясини алмаштиришни маслаҳат беришди. Бунинг учун нима қилиш керак?

 

– Танишингиз пенсиясини турмуш ўртоғининг пенсиясига тўғридан-тўғри алмаштира олмайди. У боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш учун мурожаат қилишга ҳақлидир. Мазкур ҳолатда у пенсиянинг қуйидаги турларидан биттасини: ёшга доир, ёки боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияни танлаши ёки ўзининг пенсиясини олиши лозим («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 4-м.).

Пенсияни бир туридан бошқа турига ўтказиш учун пенсионер (Қонунга мувофиқ бошқа пенсия турига бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда) яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади (592-сон Низом 120 ва 121-б.). 

 

Прочитано: 97 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика