Ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътиллари ва касаллик варақалари бўйича тўловлар умумий ва махсус иш стажига киритиладими?
– Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.) 29-бандига мувофиқ иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқ берувчи махсус стажга киритилмайди.
Тегишинча, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар умумий ва махсус стажни ҳисоблашда ҳисобга олинади.
Бунда касаллик варақаси бўйича тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадлар тоифасига меҳнат қобилияти вақтинча йўқотилганда ходимларга тўланадиган қўшимча тўловлар киради (СК 371, 374-м.; МК 285-м.). Бунда кўрсатилган давр (тиббиёт муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) фақат қуйидаги шартлар бажарилганда иш стажига қўшилади:
• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўланганда;
• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар тўланганда.
Тегишинча, касаллик варақалари умумий ва махсус иш стажига қўшилмайди.