Norma.uz

Ер участкаси сотиб олинганда компенсация

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2023 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 566-сон қарори қабул қилинди. 

 

Маълумот учун: ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

 

Ногиронлиги бор шахслар ва таркибида ногиронлиги бўлган оилаларнинг ер участкасини онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш ҳақидаги мурожаатлари:

2024 йил 1 январдан Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан қабул қилинади;

2024 йил 1 июлдан шунингдек ЯИДХП орқали ҳам қабул қилинади.

Мурожаатлар бўйича қарорлар электрон шаклда QR-код қўйилган тарзда қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 

Маълумот учун!

Етим болалар ва ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ўқиш ДАВРИДА 50%га оширилган миқдорда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 106 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика