Norma.uz

Ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланади

 

Президентнинг 31.10.2023 йилдаги «Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-353-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатга асосан 2024 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Хусусан:

фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;

• фуқароларга давлат пенсиялари тайинланганидан сўнг уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ «Халқ банки»нинг мобиль иловаси орқали олиш имконияти яратилади.

Бунда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги (ШЖБПҲ) маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсиялар белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинланади. Бунда, ёшга доир пенсиялар тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан ҳисобланади ва тайинланади.

2025 йил 1 мартга қадар фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан СМС-хабар юбориш тартиби жорий этилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

• Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш схемаси;

• Фуқароларга ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.11.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 257 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика