Norma.uz

Ҳуқуқбузарликлар ва ушланмалар ҳақида

 

Пенсияга чиқиш ҳар доим у ёки бу ҳужжатларни тўплаш учун югур-югурлар билан боғлиқ бўлади. Баъзида маълумотлар бир қатор сабабларга кўра амалдагисига мувофиқ келмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Қандай ҳуқуқбузарликлар «жарима» санкцияларига олиб келишини ва бундан нима хулосага келиш кераклигини «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириб берди. 

 

– Ҳужжатларни текшириш чоғида қандай ҳуқуқбузарликлар аниқланади?

 

– Маълумки, пенсияни расмийлаштиришда ПЖ бўлимлари ҳужжатлар тўпламини текшириб чиқишлари шарт. Ҳуқуқбузарликларга қуйидагилар киради: нотўғри маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар, шунингдек уларни сохталаштириш ва қалбакилаштириш. Бинобарин, улар иш берувчи томонидан берилганми ёки архивдан берилганми, бунинг аҳамияти йўқ. Мазкур ҳолатда етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик ушбу ташкилотларнинг мансабдор шахсларига юкланади.

Бундай ҳуқуқбузарликлар ахборот тизимларидан олинган маълумотларда аниқланган ҳолатларда уларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик АТга маълумотларни киритган юридик ва жисмоний шахсларга юклатилади, АТ орқали маълумотлар тақдим этилмаслиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида ортиқча ёки кам миқдорда пенсия тўланганлиги учун жавобгарлик эса ушбу тизимларни йўлга қўйган вазирлик ва идораларга юклатилади.

Пенсионер томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар, масалан, пенсия тўловига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида ПЖ бўлимини хабардор қилмаслик, атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги аниқланганда, пенсионер ортиқча тўланиши туфайли давлатга етказилган зарарни тўлаб бериши шарт.

Шунингдек пенсионерларга пенсиялар ортиқча тўланишига ҳисоблашдаги ёки техник хатоликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин (Низом 196-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 592-сон Низом).

 

Зарарни тўлаш – бу ортиқча тўланган пенсиялардан ушланмалар. Ушланмалар механизми қандай бўлади?

– Пенсиялардан ушланмалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пенсионер ПЖ бўлимига ёзган аризасида қарздорлик фоиз нисбатида ёки қатъий белгиланган суммада сўндириладиган муайян миқдор кўрсатилади. Шунингдек у қарздорликни сўндириш учун катта миқдордаги, шу жумладан тўлиқ миқдордаги пенсия ва нафақалар суммасини йўналтиришга ҳақли.

Юқорида хатолар ҳақида айтиб ўтдик. Аниқлаштириб оламиз, ҳисоблашдаги хато деб пенсияларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айириш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, ПЖ АТга маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек тизим ишидаги носозлик оқибатидаги хато тушунилади.

Комиссия қарори асосида чегириб қолишлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади (592-сон Низом 196-3-б.):

• ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида – 10%;

• қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида – 30%;

• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия олувчи шахслар бўйича – 5%.

Пенсионер ПЖ бўлимининг комиссияси қароридан норози бўлганда судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда чегирма қилиш тўхтатиб турилади ва ушланма миқдори суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шуни эътиборга олиш лозимки, пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан ушланмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача 6 ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.

Пенсионер вафот этган тақдирда, ортиқча тўлов суммасининг қарздорлик миқдори ҳисобдан чиқарилади.

 

Маълумот учун. Ортиқча тўланган пенсия қарздорлик аниқланган санадан бошлаб 3 йил ичида чегириб қолиниши лозим.

 

Маълумот учун!

Пенсия жамғармаси пенсия тайинланиши учун тақдим этилган ҳужжатларни ТЕКШИРУВДАН ўтказишга ҲАҚЛИ. Текширув ташкилотда ёки тасдиқловчи ҳужжатларни берган архивда ўтказилади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 235 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика