Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

1. Ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ишланган давр стажга қўшиладими?

а     оғир меҳнат шароитларида ишлар бажариладиган тақдирда қўшилади

б     ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшилмайди

в     қўшилади, қайта ҳисоб-китоб камида 3 йил ўтгандан кейин амалга оширилади.

 

2. Қачон муддатдан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади?

а     эркаклар – 58 ёшга, аёллар – 53 ёшга тўлганда. Бунда қуйидаги иш стажига эга бўлиш керак: эркаклар – камида 25 йил, аёллар – камида 20 йил

б     эркаклар – 54 ёшга, аёллар – 50 ёшга тўлганда. Бунда иш стажи камида 20 йил бўлиши керак

в     эркаклар – 58 ёшга, аёллар – 53 ёшга тўлганда, стаж қанча бўлишидан қатъи назар.

 

3. Ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар умумий ва махсус иш стажига киритиладими?

а     киритилмайди

б     умумий ва махсус стажни ҳисоблашда киритилади

в     фақат умумий стажга киритилади.

 

4. Қандай ёш пенсияолди ёши ҳисобланади?

а     эркаклар учун – 58 ёшдан 60 ёшгача ва аёллар учун – 53 ёшдан 55 ёшгача

б     эркаклар учун – 56 ёшдан 60 ёшгача ва аёллар учун – 52 ёшдан 55 ёшгача

в     эркаклар учун – 56 ёшдан 58 ёшгача ва аёллар учун – 52 ёшдан 54 ёшгача.

 

5. Қандай давр учун ПЖ ходимлари томонидан ҳисобланган пенсия тўловлари текшируви ўтказилиши мумкин?

а     2 йил ва ундан ортиқ бўлган давр учун

б     12 ойдан ошмайдиган давр учун

в     3 йил ва ундан ортиқ бўлган давр учун.

 

6. Етим қолган болани васийлликка олган оилага қандай моддий ёрдам берилиши лозим?

а     бола 18 ёшга тўлгунга қадар БҲМнинг 5 баравари миқдорида

б     бола 21 ёшга тўлгунга қадар БҲМнинг 5 баравари миқдорида

в     бола 18 ёшга тўлгунга қадар БҲМнинг 10 баравари миқдорида.

 

 

Тўғри жавоблар:1б, 2а, 3б, 4а, 5в, 6а. 

 

Сизнинг натижангиз:

 

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 22.08.2023 йилдаги 33 (942), 19.09.2023 йилдаги 37 (946), 31.10.2023 йилдаги 43 (952)-сонларида чоп этилган.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 98 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика