Norma.uz

Пенсия муаммоларсиз

 

Ёшдан қатъи назар, меҳнат фаолияти кексаликдаги ижтимоий таъминотга ижобий таъсир кўрсатишини ёддан чиқармаслик керак. Келажакда кераксиз муаммолардан қутулиш учун ҳозирданоқ пенсия тайинлашда стаж қандай аниқланишини билиб олинг. 

 

Иш стажи – пенсия таъминоти учун ҳуқуқ берувчи меҳнат ва бошқа фаолиятнинг умумий давомийлиги.

• Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

• 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

• Иш стажи «ЯММТ» ИДАКдаги мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланади.

• Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

 

Маълумот учун!

Солиқ хизмати ижтимоий солиқ тўланишини НАЗОРАТ ҚИЛАДИ.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 107 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика