Norma.uz

Келажак ҳақида қайғуриб

 

Ишламаётган аёлим учун ижтимоий солиқ тўлай олишим учун нима қилишим керак?

 

– Сиз батафсил маълумот олиш учун яшаш жойингиздаги солиқ хизмати органига ва Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишингиз керак.

Жисмоний шахс томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан 2021 йил 1 июндан кейинги даврда ишламайдиган эри/хотини учун ихтиёрий асосда Солиқ кодексида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 46-б.).

Жисмоний шахс мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ миқдорини мустақил равишда тўлаш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахс томонидан тўланган тўлов ҳужжатида унинг ишламайдиган эри (хотини)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, ШЖБПҲ ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт.

Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

Ижтимоий солиқ жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади.

 

Зафаржон Хўжаев, «Норма» эксперти.

 

Маълумот учун!

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ОТА-ОНАСИГА БИР ЙИЛДА ИККИ МАРТА темир йўл ва ҳаво транспортидан БЕПУЛ ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ берилади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 117 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика