Турмушга чиққанман. Лекин никоҳ бекор қилинганида аввалги фамилиямга қайтганман. Бунга анча бўлди. Пенсияни расмийлаштираётганимда фамилиям ўзгартирилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишим лозимми?
– Сизнинг ҳолатингизда маълумотнома тақдим этилиши шарт эмас. Шунга қарамасдан, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганда қуйидагилар тақдим этилишини эътиборга олиш лозим: фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, фуқаролик ҳолати далолатномасининг тегишли ёзувидан кўчирма, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари (мансабдор шахслари) маълумотномаси (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 19-б.).