Norma.uz

Маълумотлар мавжуд бўлмаганда

 

Қандай ҳолатларда ПЖ ходимлари архив маълумотномаларини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўладилар, ахир ҳозир ҳаммаси меҳнат дафтарчаси бўйича ҳисобга олинади-ку?

 

– Аввало шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар қуйидагилардан олинганида мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди:

• жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;

• Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;

• фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, «ЯММТ» ИДАК ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова 11-б.).

Маълумотлар электрон тизимлардан мавжуд бўлмаган ҳолатларда архивдан маълумотномалар билан маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги юзасидан шубҳа пайдо бўлган тақдирда, ПЖ бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқаради.

Бунда текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.

Прочитано: 104 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика