Norma.uz

Имтиёзли шартларда

 

Иш даврларини ўзаро ҳисобга олишни қандай тушуниш керак ва у қандай қўлланилади?

 

– Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг учта рўйхати мавжуд. Ушбу рўйхатлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚ).

Иш стажини ўзаро ҳисобга олиш шарти ходимнинг иш фаолияти турли рўйхатлар бўйича ҳар хил иш даврларида амалга оширилган ҳолатларда қўлланилади.

Йўриқномага (АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.) 2-иловада Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасига асосан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда махсус стажнинг йиғиндисини чиқариш (ўзаро ҳисобга олиш) жадвали келтирилган.

Масалан, шахс театр ва бошқа театр-томоша корхоналари артисти сифатида 10 йил ишлаган. Бундай иш тури 1-сон рўйхатнинг IV қисмида назарда тутилган. Ушбу тоифадаги шахслар ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бироқ ходим қолган 10 йилда цирк ва концерт ташкилотлари артисти сифатида ишлаган. Бундай иш тури 2-сон Рўйхатнинг II қисмида назарда тутилган. Мазкур иш ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини беради.

Стажни ўзаро ҳисобга олиш жадвалининг 5-бандига биноан ушбу ходим 2-сон Рўйхатнинг II-қисмига мувофиқ цирклар ва концерт ташкилотлари артисти сифатида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Прочитано: 131 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика