Танишимнинг турмуш ўртоғи вафот этди. Унинг хотинидан ташқари, кекса ота-онаси ҳам бор, улар вафот этган шахснинг оиласи билан бирга яшашади. Бува ва буви ўғлининг вафот этганлиги сабабли бирор-бир пенсияга умид қилсалар бўладими?
– Агар улар ўзлари ёшга доир пенсия оладиган бўлсалар, афсуски, бошқа турдаги пенсия тайинланмайди. Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонун 4-м.).