Иш стажи тўлиқ бўлмаган фуқарога пенсия қандай тайинланади?
– Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон ЎРҚ 8, 18 ва 22-м.) бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (Қонуннинг 29-м.).
Яъни дастлаб тегишли тўлиқ пенсия аниқланади; ушбу пенсия талаб этиладиган иш стажи ойлари сонига бўлинади, олинган сумма амалдаги иш стажи ойлари сонига кўпайтирилади (Низом 118-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
МИСОЛ. Ёшга доир пенсияни тайинлаш учун иш стажи 10 йилни, ёки 120 ойни ташкил қилади. Эркакларда тўлиқ пенсия миқдори 300 ойга (25 йил х 12) бўлинади, кейин 120 ойга кўпайтирилади. Аёлларга пенсия тайинланадиган ҳолатларда тўлиқ пенсия миқдори 240 ойга (20 йил х 12) бўлинади, кейин эса 120 ойга кўпайтирилади.
* * *
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ногиронлик пенсиясига чиққан шахслар 41 ёшдан 46 ёшга қадар 11 йил стажга эга бўлиши талаб этилади. Ушбу 11 йил тўлиқ стаж ҳисобланадими? Гап шундаки, 10 йил стажим бор ва тўлиқ бўлмаган стаж учун белгиланган пенсияни оламан. Шу тўғрими?
– Ҳа, ушбу 11 йил I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган тўлиқ стаж ҳисобланади.