Norma.uz

Отаси қолиши мумкин...

 

Ногиронлиги бўлган боланинг онаси бир қатор сабабларга кўра парваришлаш учун у билан бирга касалхонада қололмаса, отаси ёнида бўлиши мумкинми?  

 

Ҳа, албатта. Шу билан бирга, жорий йил 1 майдан бошлаб тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади. Жумладан: даволаниш даври учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади; бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

Бунга қўшимча қилиб шуни айтамизки, ушбу ҳужжат билан педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаларнинг ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши асосли эканлигини аниқлаш мақсадида уларни ПЖ бўлимларининг йўлланмасига асосан қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартиби бекор қилинади (27.02.2023 йилдаги ПҚ-74-сон).

Прочитано: 152 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика