Norma.uz

Нафақа олиш учун онлайн ариза берилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 596-сон қарори қабул қилинди. 

 

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади (21.10.2021 йилдаги 654-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома тақдим этиш бўйича электрон шаклда давлат хизматини кўрсатишни ЯИДХИ орқали жорий этиш топширилди.

1 апрелдан бошлаб оиланинг даромадлари кам таъминланганлик мезонига мувофиқлигини аниқлашда минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори Статистика агентлиги маълумотларига асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун тақдим этилган аризаларга қўлланилади.

Кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларига киритилаётган ўзгартиришлар 2023 йил 15 ноябрдан сўнг тақдим этилган аризаларга нисбатан жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Маълумот учун!

2023 йил 1 декабрдан бошлаб: ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – 725 000 сўм; ногиронлик пенсияси, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаганда ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 98 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика