Кредиторлик қарзлари ташкилотнинг бошқа шахслар олдидаги мажбуриятларини ифодалайди. Масалан, у сизда қуйидаги ҳолатларда юзага келади:
● товарлар (ишлар, хизматлар) қабул қилиб олинган, лекин уларга ҳали ҳақ тўланмаган ёхуд қисман ҳақ тўланган;
● харидор ёки мижоздан бўнаклар олинган, лекин унга ҳали товарлар етказиб берилмаган (ишлар бажарилмаган, хизматлар кўрсатилмаган) ёхуд тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаган;
● ўз муассисларингиз, ходимларингиз ёки бошқа шахслар олдида солиқ ва йиғимлар бўйича қарзингиз мавжуд бўлган;
● олинган кредитлар ёки қарзлар (қарзлар) қоплаб берилмаган.
Қарзларни қоплаб бериш муддатига қараб, улар қуйидагиларга бўлинади:
● қисқа муддатли кредиторлик қарзлари – қоплаб бериш муддати, одатда, 1 йил ёки ундан кам (6000–6900-счётлар);
● узоқ муддатли кредиторлик қарзлари – қоплаб бериш муддати, одатда, 1 йилдан ортиқ (7000–7900-счётлар).
Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар қандай ҳисобга олиниши керак
Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг ҳисобини, тузилган хўжалик шартномаларига, тўлов учун олинган счётлар (инвойслар), ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа хилдаги товарларни жўнатиш ҳужжатларига (юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқаларга) мувофиқ акс эттиринг.
Аналитик ҳисобни, ҳисобварақ-фактуралар ва юкни жўнатиш ҳужжатлари асосида контрагентлар ва хўжалик шартномалари кесимида юритинг.
Тўланадиган счётларнинг ҳисобини юритиш учун қуйидаги счётлар кўзда тутилган:
● 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (жорий қарзлар бўйича) (Йўриқнома 252-256-б., 21-сон БҲМСга 2-илова);
● 7010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (узоқ муддатли қарзлар бўйича) (Йўриқнома 309-313-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).
Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади (суммалар шартли равишда олинган):
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Мол етказиб берувчилардан қуйидагилар келиб тушди:
|
|
|
|
– ўрнатиш учун асбоб-ускуналар
|
200
|
0710; 0720
|
6010; 7010
|
– материаллар
|
50
|
1000
|
|
– ўстириш ва боқиш учун ҳайвонлар
|
300
|
1100
|
|
– турли ТМЗ (1510-счётдан фойдаланилганда)
|
40
|
1510
|
|
– товарлар
|
400
|
2900
|
|
Капитал қўйилмалар учун бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) юзасидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳақ учун счётлар келиб тушди
|
120
|
0800
|
6010
|
Мол етказиб берувчилардан асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш хўжаликлари, умумий ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (шу жумладан энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди
|
60
|
2010; 2310;
|
6010; 7010
|
Мол етказиб берувчилар томонидан яроқсиз маҳсулотларни тузатиш ва кафолатли таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилди
|
30
|
2610
|
6010; 7010
|
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр харажатларига тегишли бўлган ишлар ва хизматлар қабул қилинди
|
140
|
3190
|
6010; 7010
|
Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар реализация қилинганда мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан ишлар (хизматлар) қабул қилинди
|
35
|
9410
|
6010; 7010
|
Фавқулодда вазиятларнинг бартараф этилишида етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилинди
|
20
|
9720
|
6010; 7010
|
Олинган активлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС акс эттирилди
|
12
|
4410
|
6010; 7010
|
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар олдидаги банк ҳисобварақлари бўйича қарзлар қопланди
|
112
|
6010
|
5110; 5210;
|
Илгари берилган бўнаклар ҳисобга олинди
|
112
|
6010
|
4310; 4320;
|
Узоқ муддатли қарзлар жорий қарзларга ўтказилди
|
150
|
7010
|
6010
|
Бошқа мажбуриятлар учун 6990 (жорий мажбуриятлар) ва 7920 (узоқ муддатли қарзлар) счётларидан фойдаланинг.
МИСОЛ. Тўланадиган счётлар ҳисоби
Корхона ўз эҳтиёжлари учун 11,2 млн сўм (жумладан, 1,2 млн сўм – ҚҚС киритилган ҳолда) суммага канцелярия товарларининг олди-сотди шартномасини тузди. 18 сентябрда 3,36 млн сўм миқдорида бўнак суммаси мол етказиб берувчига ўтказиб берилди.
20 сентябрда шартноманинг бутун суммаси бўйича товарлар қабул қилинди ва шу куннинг ўзида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилди. Қолган сумма – 7,84 млн сўм (11,2 – 3,36) – 22 сентябрда мол етказиб берувчига ўтказиб берилди.
Бухгалтерия ҳисоби қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Мол етказиб берувчига бўнак ўтказиб берилди (18 сентябрда)
|
3,36
|
4310
|
5110
|
Товарлар қабул қилинди (20 сентябрда)
|
10
|
1080
|
6010
|
ҚҚС акс эттирилди (20 сентябрда)
|
1,2
|
4410
|
6010
|
Илгари берилган бўнак ҳисобга олинди (20 сентябрда)
|
3,36
|
6010
|
4310
|
Қолган сумма мол етказиб берувчига ўтказилди (22 сентябрда)
|
7,84
|
6010
|
5110
|
Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнакларнинг ҳисоби қандай юритилиши керак
Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар ташкилотнинг мажбурияти ҳисобланади, чунки товарлар етказиб берилгунига (ишлар бажарилишига, хизматлар кўрсатилишига) ёхуд контрагентларингиз олдидаги қарз воз кечилгунига қадар, сиз пул маблағларини қайтариш ҳуқуқига эга бўласиз.
Олинган бўнакларнинг таҳлилий ҳисобини тўлов учун олинган счётлар (инвойслар) ва ҳисобварақ-фактуралар асосида контрагентлар ва хўжалик шартномалари кесимида юритинг.
Олинган бўнакларнинг ҳисобини юритиш учун қуйидаги счётлар кўзда тутилган:
● 6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (жорий мажбуриятлар бўйича) (Йўриқнома 269-271-б., 21-сон БҲМСга 2-илова);
● 7310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» (узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича) (Йўриқнома 326–327-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).
Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади (суммалар шартли равишда олинган):
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Бўнаклар олинди
|
224
|
5010; 5110; 5210; 5530
|
6310; 7310
|
Тайёр маҳсулотлар, товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) етказиб берилганда, илгари олинган бўнаклар ҳисобга олинди
|
224
|
6310
|
4010
|
Илгари олинган бўнаклар қайтарилди
|
112
|
6310; 7310
|
5010; 5110; 5210; 5530
|
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа ташкилотлардан қарзга олинган маблағлар ҳисобидан қайтарилди
|
56
|
6310; 6390; 7310
|
6810; 6820; 7810; 7820
|
Узоқ муддатли бўнаклар жорий қисмга ўтказилди
|
56
|
7310
|
6310
|
Бошқа олинган бўнаклар учун 6390-счётдан фойдаланинг.
МИСОЛ. Олинган бўнакларнинг ҳисоби
Корхона харидор билан 336 млн сўм (жумладан 36 млн сўм – ҚҚС киритилган ҳолда) суммага товарларни олди-сотди (етказиб бериш) шартномасини тузди. Реализация қилинадиган товарларнинг таннархи – 250 млн сўм. 6 октябрда 67,2 млн сўм миқдорида бўнак суммаси келиб тушди.
10 октябрда шартноманинг бутун суммасига тегишли миқдорда товарлар етказиб берилди, шу куннинг ўзида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилди. Қолган сумма – 268,8 млн сўм (336 – 67,2) – 12 октябрда харидор томонидан ўтказиб берилди.
Бухгалтерия ҳисоби қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, млн сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Харидордан бўнак келиб тушди (6 октябрда)
|
67,2
|
5110
|
6310
|
Товарлар етказиб берилди (10 октябрда)
|
300
|
4010
|
9020
|
ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (10 октябрда)
|
36
|
4010
|
6410
|
Реализация қилинган товарларнинг танннархи ҳисобдан чиқарилди (10 октябрда)
|
250
|
9120
|
2910
|
Илгари олинган бўнак ҳисобга олинди (10 октябрда)
|
67,2
|
6310
|
4010
|
Харидордан қолган сумма келиб тушди (12 октябрда)
|
268,8
|
5110
|
4010
|
Кредиторлик қарзлари қандай ҳисобдан чиқарилиши керак
Aмалиётда шундай вазиятлар ҳам бўлиши мумкинки, яъни мажбурият суд қарори билан тугатилганлиги, контрагент тугатилганлиги, даъво муддатининг ўтганлиги ёхуд бошқа сабабларга кўра, корхона кредиторлик қарзларни қоплай олмаслик ҳолатлари бўлиши мумкин.
Муддатидан ўтган кредиторлик қарзлари доимий равишда ўтказиладиган хатлов жараёнида ҳам аниқланади.
Бундай ҳолларда, кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш зарурияти тўғрисидаги бухгалтерия маълумотномасини расмийлаштиринг, унга тасдиқловчи ҳужжатларни (контрагентлар ва давлат органлари билан ёзишмаларни, давлат органларининг маълумотномаларини, хатлов комиссиясининг ҳужжатларини) илова қилинг. Қарзларни корхона раҳбарининг резолюцияси ёки буйруғи асосида корхонанинг даромадларига (9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счётига) ҳисобдан чиқаринг.
Бундай даромадлар фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 12-б., 463-м.).
МИСОЛ. Кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
Хатлов натижаларига кўра, қуйидаги кредиторлик қарзлари аниқланди:
● даъво муддати (3 йил) ўтганлиги бўйича – 40 млн сўм миқдорида;
● тугатилган корхона бўйича – 15 млн сўм миқдорида.
Хатлов комиссияси томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди
|
40
|
6010; 7010; 6990; 7920 ва бошқалар
|
9360
|
Муддатларни ҳисоблаб чиқариш ва даъво муддатини белгилашнинг қоидалари Фуқаролик кодексининг 11 ва 12-боблари билан белгиланган.
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат.
Умумий даъво муддати – 3 йил. Бунда, айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.
Муайян ҳолатларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши мумкин (ФК 156, 157, 159–160-м.).
Асал ҲОШИМОВА, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи,
Олег ЦОЙ, «Норма» эксперти.