Norma.uz

Валюта операцияларида нималарни ўзгартириш режалаштирилмоқда

 

Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Режалаштирилаётган ўзгартиришларга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютани сотиб олишга буюртма беришда унга қуйидаги ҳужжатлар нусхаси илова қилиниши лозим:

• валюта операциясини амалга ошириш учун тузилган контракт (шартнома, битим, инвойс);

• чет эл валютасидаги лизинг ва кредитларга хизмат кўрсатишда – асосий сумма ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали;

• хорижий инвесторларнинг фойдаси, дивидендлари ва бошқа даромадларини репатриация қилишда – фойда тақсимланганлиги ва дивидендлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат, аудиторлик фирмаси ёки солиқ органининг хулосаси ҳамда даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиқномаси;

Қоидаларнинг 17–191-бандларига мувофиқ норезидентлар томонидан маблағларни уларнинг чет элдаги ҳисобварақларига ёки ушбу норезидентларни ташкил этган хориждаги корхоналарга ўтказишда – миллий валютадаги маблағларнинг қонуний йўл билан топилганлигини асословчи ҳужжатлар.

Шунингдек хорижий валютани сотиб олиш ҳақидаги буюртмалар шу куннинг ўзида банкнинг филиалига дастлабки назоратдан ўтказиш учун юборилади.

Банк филиали:

• буюртма тўғри расмийлаштирилмаганда ёки тегишли асословчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда – буюртма қайта кўриб чиқиш ва камчиликларни бартараф этиш учун мижозга қайтарилади;

• камчиликлар аниқламаганда – бош банкка юборади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова, Собир Нурбердиев.

Прочитано: 393 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика