Пахта кластери машина-трактор паркида ёқилғи сифатида фойдаланиш учун маҳаллий бозордан табиий газни сотиб олади. Сотиб олинган газ нархига акциз солиғи киритилган.
Агар сотиб олинган газдан ўз эҳтиёжларимиз учун фойдаланган бўлсак, акциз солиғини тўлашимиз керакми?
Саволга «Нормa» мутахассиси Олег Цой жавоб берди:
– Акциз солиғи тўловчилари Солиқ кодексининг 283-моддасида келтирилган.
Акциз солиғи солинадиган объектлардан бири – акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш (СК 284-м. 1-қ. 5-б.). Аммо бу акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган акциз солиғи тўловчиларига тегишли.
Сизнинг корхонангиз акциз солиғи тўловчилари рўйхатига киритилмаган, шунинг учун сотиб олинган акциз тўланадиган товарларни ўз эҳтиёжларингиз учун ишлатилганда, сиз акциз солиғини тўламайсиз.
Импорт қилинган бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни ўз эҳтиёжлари учун ишлатилганда, акциз солиғи тўловчиси ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахс ҳисобланади (СК 289-3-м. 3-қ.).