Norma.uz

Текширув тўғрисидаги қарор

 

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилган тақдирда Пенсия жамғармаси уларни текшириш тўғрисидаги қарорни чиқаришга ҳақли бўлади.

 

Текширув тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда ўтказилади. Унинг натижаларига кўра далолатнома икки нусхада тузилади, у текширувчи ва ташкилот ёки архивнинг мансабдор шахси имзоси ҳамда ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташкилотда ёки архивда, иккинчи нусхаси – Пенсия жамғармаси бўлимида қолади.

 

Агар ПЖ ҳужжатларни текшириш тўғрисидаги қарорни чиқарса, пенсия олиш учун мурожаат қилиш куни деб текширувнинг тугаш муддатидан қатъи назар, дастлабки мурожаат қилинган сана ҳисобланади.

 

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қуйидагилардан маълумотлар олинган тақдирда пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди:

• жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;

• Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг электрон марказлаштирилган реестридан;

• фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақини персоналлаштирилган ҳисобга олишнинг электрон марказлаштирилган реестридан, «ЯММТ» ИДАК ва бошқа вазирликларнинг ахборот тизимларидан.

Прочитано: 98 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика