Norma.uz

Пенсия жамғармаси халқаро ташкилотнинг аъзоси бўлди

 

Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасининг Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилотга аъзо бўлиш юзасидан аризасини маъқуллади.

 

1927 йилда асос солинган Ижтимоий таъминот халқаро уюшмаси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи етакчи халқаро ташкилот ҳисобланади. У жаҳондаги 160 мамлакатдан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича 320 тага яқин миллий муассасаларни бирлаштиради. Ижтимоий соҳада бир қатор халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ушбу соҳага алоқадор бўлган бошқа муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Ижтимоий таъминот халқаро уюшмаси фаолияти давомида раҳбариятга зарур бўлган стандартларни ишлаб чиқади ва дунё бўйича ўз аъзолари учун ўзгарувчан ижтимоий сиёсатнинг, ижтимоий ҳимоянинг ҳамда хатарларни баҳолашнинг самарали йўналишларини ишлаб чиқади, ҳамкорликни ривожлантиради ва тажриба алмашади. Амалий, инновацион ёндашувларни ва ўзгаришларни бошқариш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади.

Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасига аъзоликнинг ижобий томонлари ижтимоий таъминот бошқарувида тан олинган стандартлардан фойдаланиш ва Ижтимоий таъминот халқаро уюшмаси аъзолари бўлган мамлакатлар ҳудудида ижтимоий таъминот соҳасида мигрантларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга йўналтирилган. Шунингдек ташкилотнинг асосий қимматликларига Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасининг ижтимоий соҳада устунлик сертификатини олиш учун халқаро бошқарув ва етакчи амалиётларни ўрганиш киради.

Пенсия жамғармаси халқаро ташкилотнинг расмий аъзоси сифатида Ижтимоий таъминот халқаро уюшмасининг проактив хизматлар кўрсатилиши юзасидан ўтказилган семинарида иштирок этди.

 

Манба: https://pfru.uz/

Прочитано: 117 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика