Norma.uz

Ўриндошлик бўйича пенсия

 

Пенсияга чиқишда кўпинча шундай савол туғилади: агар ўриндошлик бўйича ишланган бўлса, пенсияни ҳисоблаб чиқаришда стаж ва иш ҳақи қандай ҳисобланади?

 

Ушбу масала юзасидан «Норма» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш беради.

 

– Ўриндошлик бўйича ишлаш иш стажининг кўпайишига таъсир кўрсатмайди. Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра фақат бир давр қўшиб ҳисобланади (592-сон Низомнинг 28-б.).

Бироқ шахс асосий иш жойи бўйича стажини тасдиқлай олмайдиган ҳолатлар ҳам бўлади, бунда ўриндошлик бўйича иш стажини қўшишлари мумкин.

Иш ҳақига келадиган бўлсак, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 32-моддасига мувофиқ пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига қуйидагилар қўшилади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар.

Ҳозир пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ПҲБМнинг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади (Қонуннинг 31-м. 6-қ.). Агар асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ПҲБМнинг 12 бараваридан кам бўлса, ўриндошликдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорини анча оширишга хизмат қилади.

Тегишинча, агар иш ҳақи миқдори ПҲБМнинг 12 бараваридан ошадиган бўлса, ўриндошликдаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорининг ошишига таъсир кўрсатмайди. Бироқ келгусида ПҲБМнинг 12 баравари оширилса, пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин. 

Прочитано: 106 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика