Norma.uz

Пенсия таъминоти соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 13.10.2022 йилги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 481-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

• эндиликда пенсионер пенсия тўлашни вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақида нафақат Пенсия жамғармасининг бўлимига, балки давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши мумкин;

• 100 ёшга тўлган шахсларга ҳар ойлик қўшимча тўлов уларнинг мурожаатисиз, қўшимча ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда (маълумотлар ахборот тизимидан олинади) «проактив» шаклда амалга оширилади.

Бундан ташқари, 13.10.2023 йилдаги 592-сон ВМҚга илова – Пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом билан тўлдирилмоқда. Унда 2023 йилга қадар қайта ҳисоб-китоб қилишга оид мисоллар келтирилган. Тўлиқ матн билан norma.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Маълумот учун: 2022 йил 1 мартдан бошлаб 100 ёшга тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 20.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

Маълумот учун!

Қуйидагилар имтиёзли шартларда пенсия олиш ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛАДИЛАР: ЎзР ВМ тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари; уруш ногиронлари; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари; лилипутлар ва паканалар.

Прочитано: 102 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика