Norma.uz

Ишсизлик ҳолати бўйича

 

Ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоғига уларнинг хизмат жойида яшаган вақтларида ишга жойлашишнинг имкони бўлмаган даврлар стажга қўшиб ҳисобланишидан хабарим бор. Иш мавжуд бўлмаганлиги далилини тасдиқлаш учун қаердадир ишсиз сифатида рўйхатдан ўтиш керакми?

 

– Хизмат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўталган ҳолларда ушбу маълумотнома Низомга (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 8-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органи томонидан берилади, хизмат чет элда ўталган тақдирда эса ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади.

 

Маълумот учун!

Бир ойда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ва оилани «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» АТ орқали кам таъминланган деб ЭЪТИРОФ ЭТИШ жараёнида қўлланиладиган ДАРОМАД МЕЗОНИ минимал истеъмол харажатларига ТЕНГЛАШТИРИЛАДИ.

 

Маълумот учун!

Пенсия миқдори иш стажи даврига БОҒЛИҚ БЎЛАДИ ва: пенсиянинг базавий миқдоридан; иш стажи учун пенсия оширилишидан; устама ҳақлардан ШАКЛЛАНАДИ.

 

Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 129 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика