Norma.uz

Ёрдам учун маҳаллага

 

Маҳаллада «Темир дафтар» бор, унда ёрдамга муҳтож бўлган одамлар қайд этилган. Ёлғиз пенсионер сифатида мен ҳам ёрдамга муҳтожлар қаторига киритилишим мумкинми?

 

– «Темир дафтар» рўйхатига қуйидаги тоифадаги фуқаролар киритилади:

• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;

• кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;

• боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;

• кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;

• тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар); 

• нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар (Вақтинчалик тартибнинг 4-б., 28.04.2021 йилдаги 250-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилади ва зарур ёрдамни олишлари мумкин бўлади.

Прочитано: 121 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика