Ўзбекистонда ходимларнинг даромадларидан ягона ижтимоий солиқ фоизи қанча бўлади?
– Ижтимоий солиқнинг солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади:
• Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
• Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
• Солиқ кодексининг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари (СК 402-м.).
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқадиган бўлсак, юридик шахс ходимининг даромадларидан ижтимоий солиқ ушланмайди.