Агар таъсисчилар корхонани тугатиш ҳақида қарор қабул қилишган бўлса, корхона активларини қандай тасарруф этиш керак, деган савол туғилади.
Мол-мулк иштирокчилар ўртасида тақсимланишидан олдин нима қилиш керак
Биринчи навбатда барча қарзларни тўлаш, кредиторлар, бюджет ва ходимлар билан ҳисоблашиш керак.
Агар пул маблағлари етарли бўлмаса:
● айланма активларни сотинг – товарлар, маҳсулотлар, материаллар қолдиқларини;
● дебиторларингиз билан ишланг, тугатилмаган барча шартномаларни мантиқий якунига етказинг;
● Асосий воситаларни ва бошқа узоқ муддатли активларни сотинг.
Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шунинг учун пул маблағларини якуний тақсимлашда солиқ тўлаш учун етарли бўлиши кераклигини унутманг.
Барча қарзларни тўлаганингиздан сўнг балансингизда корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган активлар қолади. Бошқача қилиб айтганда, бу соф активлар. Одатда, асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади.
Активлар ҳар бир таъсисчининг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши кераклиги сабабли асосий воситаларни тақсимлашда қийинчилик юзага келади.
Кўпинча мулкдорлар ўзлари қўшган нарсаларни қайтариб олишлари керак деб ҳисоблашади. Бироқ, бу аллақачон корхона мулки эканлигини унутмаслигимиз керак ва бу ҳақда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган бўлса, бундай ёндашув ўзини оқлайдиган ҳаракат бўлиши мумкин.
Корхонанинг фаолият юритиши даврида сотиб олинган асосий воситалари билан бу қийинроқ бўлади. Бу ерда масалани ечиш йўллари қуйидагича бўлиши мумкин:
● асосий воситаларни сотиш, таъсисчиларга уларнинг улушига мутаносиб равишда пул маблағлари тўлаш;
● таъсисчиларнинг қарори билан асосий воситаларни тақсимлаш. Бунда асосий восита қиймати ва таъсисчининг улуши ўртасидаги ижобий фарқ у томонидан корхона ҳисобварағига тўланиши ёки унинг даромади сифатида тан олиниши мумкин. Салбий фарқ нақд пул ёки бошқа активлар билан қопланиши мумкин.
Мулкдорлар ўртасида активларни тақсимлаш солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун пул маблағларини тақсимлашда ҳисобланган солиқларни тўлаш зарурлигини назарда тутинг.
Активларни тақсимлашда корхонанинг хусусий капитали таркибини ҳисобга олинг. Одатда унга устав капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), жамланган қайта баҳолашлар киради.
Асосий воситаларни беришда солиқ солиш мақсадларида уларнинг чиқиб кетишидан даромад юзага келиши мумкин, ушбу даромад фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда жами даромад таркибига киритилади.
Жамғарилган фойдани тақсимлашда солиқлар ушлаб қолиниши керак бўлган дивидендлар ҳисобланади.
Агар қопланмаган зарар бўлса, таъсисчилар томонидан киритилган суммадан камроқ сумма тақсимланади. Яъни, зарар суммаси ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб равишда қайтариладиган ҳисса суммасини камайтиради.
Тугатилаётган корхона мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади
Мисол тариқасида зарур ҳаракатларни кўриб чиқамиз.
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган – тугатилаётган корхона мулкдорлари 60 ва 40 фоиз улушга эга бўлган иккита жисмоний шахсдир.
Барча қарзларни тўлагандан сўнг корхона баланси шундай кўринади:
Актив |
Сумма, минг сўм |
Пассив |
Сумма, минг сўм |
Асосий воситалар (0100) |
180 000 |
Устав капитали (8300) |
100 000 |
АВнинг эскириш суммаси (0200) |
60 000 |
Резерв капитали (8500) |
30 000 |
АВнинг қолдиқ қиймати |
120 000 |
Тақсимланмаган фойда (8700) |
70 000 |
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағлари (5100) |
80 000 |
|
|
Актив бўйича жами |
200 000 |
Пассив бўйича жами |
200 000 |
Балансда бир вақтнинг ўзида сотиб олинган 2 та бир хил асосий воситалар мавжуд. 2 та объектнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари:
● бошланғич (тиклаш) қиймати – 90 000 минг сўм;
● жамғарилган эскириш – 30 000 минг сўм;
● 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш қолдиғи – 15 000 минг сўм. 2021 йил 1 январдан бошлаб қайта баҳолаш ўтказилмаган.
Таъсисчилар ҳар бирига битта объектни қолдиқ қиймати бўйича (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) беришга қарор қилишди.
1-қадам. Хусусий капитални тақсимлаш
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Корхона таъсисчиларига ҳиссалари қайтарилди |
100 000 |
8330 |
6620 |
Фойда тақсимланди (дивидендлар ҳисобланди) |
70 000 |
8700 |
6610 |
Дивидендлар кўринишидаги даромаддан солиқ ушлаб қолинди (70 000 х 5%) |
3 500 |
6610 |
6410 |
Капитал тақсимлангандан ва дивидендлар бўйича солиқ ушлангандан кейин корхона таъсисчиларга қуйидагилар бўйича қарздор бўлади:
● дивидендлар – 66 500 минг сўм (70 000 – 3 500),
шу жумладан:
– 1-таъсисчига – 39 900 минг сўм (66 500 х 60%);
– 2-таъсисчига – 26 600 минг сўм (66 500 х 40%);
● устав фондига ҳиссалар – 100 000 минг сўм,
шу жумладан:
– 1-таъсисчига – 60 000 минг сўм (100 000 х 60%);
– 2-таъсисчига – 40 000 минг сўм (100 000 х 40%).
2-қадам. Асосий воситаларни таъсисчиларга ўтказиш
АВни бериш қиймати: қолдиқ қиймат (бошланғич (тиклаш) қиймати айирув жамғарилган эскириш) + ҚҚС.
Қолдиқ қиймат: 90 000 – 30 000 = 60 000 минг сўм.
ҚҚС: 60 000 х 12% = 7 200 минг сўм.
Ўтказиш қиймати: 60 000 + 7 200 = 67 200 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
1-таъсисчи – улуши 60% |
|||
Асосий воситанинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди |
90 000 |
9210 |
0100 |
ҚҚС ҳисобланди |
7 200 |
9210 |
6410 |
Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди |
30 000 |
0200 |
9210 |
Қайта баҳолаш қолдиғи ҳисобдан чиқарилди |
15 000 |
8510 |
9210 |
Таъсисчига асосий восита берилди: ● дивидендлар суммасига; ● устав фондига киритилган ҳисса суммаси қисмига (67 200 – 39 900) |
39 900 |
6610 |
9210 |
Дивидендлардан олинадиган солиқ тўланди |
2 100 |
6410 |
5110 |
Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда аниқланди (67 200 – 7 200 – 90 000 + 30 000 + 15 000) |
15 000 |
9210 |
9310 |
Ушбу операция натижасида:
● асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритиладиган 15 000 сўм фойда шаклланди;
● таъсисчи олдидаги дивидендлар бўйича қарздорлик тўланди – 39 900 минг сўм ва шу билан бирга дивидендлар бўйича солиқ – 2 100 минг сўм тўланди;
● устав фондидаги ҳиссаси бўйича таъсисчига бўлган қарздорлик қисман тўланди – 27 300 минг сўм. Қарздорлик қолдиғи – 32 700 минг сўм (60 000 – 27 300).
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
2-таъсисчи – улуши 40% |
|||
Асосий воситанинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди |
90 000 |
9210 |
0100 |
ҚҚС ҳисобланди |
7 200 |
9210 |
6410 |
Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди |
30 000 |
0200 |
9210 |
Қайта баҳолаш қолдиғи ҳисобдан чиқарилди |
15 000 |
8510 |
9210 |
Таъсисчига асосий воситалар берилди: ● дивидендлар суммасига; ● устав фондига киритилган ҳисса суммасига; ● таъсисчининг корхона олдидаги қарзи суммасига (67 200 – 26 600 – 40 000) |
26 600 |
6610 |
9210 |
Дивидендлардан олинадиган солиқ тўланди |
1 400 |
6410 |
5110 |
Таъсисчи томонидан қарз сўндирилди |
600 |
5110 |
4890 |
Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда аниқланди (67 200 – 7 200 – 90 000 + 30 000 + 15 000) |
15 000 |
9210 |
9310 |
Ушбу операция натижасида:
● асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритиладиган 15 000 сўм фойда шаклланди;
● таъсисчи олдидаги девидендлар бўйича қарздорлик тўланди – 26 600 минг сўм ва шу билан бирга дивидендлар бўйича солиқ – 1 400 минг сўм тўланди;
● устав фондидаги ҳиссаси бўйича таъсисчига бўлган қарз тўланди – 40 000 минг сўм.
● таъсисчида, у корхона ҳисоб-китоб ҳисобварағига киритган 600 минг сўм суммадаги қарздорлик шаклланди.
Асосий воситалар топширилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда асосий воситалар чиқиб кетишида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришнинг махсус қоидалари мавжуд эмас, шунинг учун ҳисобварақ-фактурани товарларни сотишда бўлгани каби одатдаги тарзда расмийлаштиринг (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).
Асосий воситаларни топширишда ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича расмийлаштирилади:
T/р |
Товар (иш, хизмат) |
Ўлчов бирлиги |
Сони |
Нархи |
Етказиб бериш |
ҚҚС |
ҚҚС билан етказиб бериш қиймати |
|
ставкаси |
суммаси |
|||||||
1 |
Асосий восита |
дона |
1 |
60 000 000 |
60 000 000 |
12 фоиз |
7 200 000 |
67 200 000 |
|
Тўлашга жами: олтмиш етти миллион икки юз минг сўм |
60 000 000 |
|
7 200 000 |
67 200 000 |
3-қадам. Солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, молиявий натижани аниқлаш
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан фойда солиғини ҳисоблаш (15 000 х 2 х 15%) |
4 500 |
9810 |
6410 |
Фойда солиғи тўланди |
4 500 |
6410 |
5110 |
ҚҚС тўланди (7 200 х 2) |
14 000 |
6410 |
5110 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа аниқланди (15 000 х 2 – 4 500) |
30 000 4 500 25 500 |
9310 9910 9910 |
9910 9810 8710 |
Операциялар амалга оширилгандан кейин корхона баланси:
Актив |
Сумма, минг сўм |
Пассив |
Сумма, минг сўм |
Асосий воситалар (0100) |
– |
Устав капитали (8300) |
– |
АВнинг эскириш суммаси (0200) |
– |
Резерв капитали (8500) |
– |
АВнинг қолдиқ қиймати |
– |
Тақсимланмаган фойда (8700) |
25 500 |
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги пул маблағлари (5100) |
80 000 – 2 100 – 1 400 + 600 – 4 500 – 14 400 = 58 200 |
Таъсисчиларга қарз (6620) |
32 700 |
Актив бўйича жами |
58 200 |
Пассив бўйича жами |
58 200 |
4-қадам. Фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб
Асосий воситалар чиқиб кетганидан кейин корхонада қўшимча фойда шаклланди – 25 500 минг сўм.
Уни улушларга нисбатан мутаносиб равишда тақсимлаймиз:
● 1-таъсисчига – 15 300 минг сўм (25 500 х 60%);
● 2-таъсисчига – 10 200 минг сўм (25 500 х 40%).
Солиқни ушлаб қоламиз: 25 500 х 5% = 1 275 минг сўм.
Корхонанинг дивидендлар бўйича қарзи:
● 1-таъсисчига – 14 535 минг сўм (15 300 х 95%);
● 2-таъсисчига – 9 690 минг сўм (10 200 х 95%).
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Фойда тақсимланди (дивидендлар ҳисобланди) |
25 500 |
8710 |
6610 |
Дивидендлар кўринишидаги даромадлардан солиқ ушланди (25 500 х 5%) |
1 275 |
6610 |
6410 |
Дивидендлар тўланди (25 500 – 1 275) |
24 225 |
6610 |
5110 |
Дивидендлардан олинадиган солиқ тўланди |
1 275 |
6410 |
5110 |
Устав фондига ҳисса бўйича қарз қолдиғи тўланди |
32 700 |
6620 |
5110 |
Бюджет ва таъсисчилар билан якуний ҳисоб-китобдан сўнг баланснинг барча моддалари нолга тенг бўлади (58 200 – 24 225 – 1 275 – 32 700).
Алишер КАРИМОВ, адлия вазирининг ўринбосари,
Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти.