Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 37 / Жавоб берамиз

Қайси валютада тўлайлик?

 

Корхонамиз темир йўл орқали транспорт логистикаси ва экспедиторлик хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади. Мижоз (Ўзбекистон резиденти) корхонага сўмда барча хизматлар учун пул тўлаб бермоқчи. Корхона бу пулларни конвертация қилиб, хорижий давлатлар темир йўлларига тўлаб берса бўладими? Мисол учун Хитойдан Ўзбекистонга темир йўл орқали контейнер кириб келади. Ўзбекистонга келгунча йўлкира учун бир нечта давлатлар компанияларига валюта тўлаб берилади. Лекин мижоз резидент бўлгани учун биз билан сўмда ҳисоб-китоб қилмоқчи.

Бу ҳолатда нима қилса тўғри бўлади?  

 

– Хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига хизматлар кўрсатиш хизматлар импорти деб тан олинади. Импорт контрактлари ташқи савдо контрактлари ҳисобланади (Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-б.). Шунга кўра, сиз ва хорижий давлатлар темир йўллари ўртасидаги келишувлар ташқи савдо контрактлари ҳисобланади.

Ташқи савдо контрактларининг асосий бўлимларидан бири – бу тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади (Низомнинг 4-б.).

Юқоридагиларга асосан, сиз ва хорижий давлатлар темир йўллари ўртасидаги ташқи савдо контрактлари бўйича келишилган хорижий валютада тўловни амалга оширишингиз мумкин.

 

Жавобларни юрист Собир НУРБЕРДИЕВ тайёрлади.

Прочитано: 147 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика