Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 37 / МҲХС бўйича ҳисобот

МҲХСда қарзлар: қўллаш амалиёти

 

Олинган ва берилган қарзлар қарзга оид молиявий инструментлар сифатида таснифланади ва уларнинг ҳисоби 9-сон МҲХС «Молиявий инструментлар» билан тартибга солинади. 

 

Қарз берувчининг мақсади бўш турган айланма маблағларни бериш ва ундан даромад (фоизлар) ишлаб топиш ҳисобланади. Бунда қарз маблағлари маълум вақт ўтганидан сўнг унга қайтарилади.

Қарз берувчи маблағлар ўтказганда ўзида молиявий активни тан олади.

Қарз олувчининг мақсади зарур бўлган айланма маблағларни фаолиятида фойдаланиш учун керак бўлган пайтда олиш ҳисобланади. Қарз маблағларидан фойдаланганлиги учун қарз олувчи фоиз тўлайди. Бу унинг харажатлари ҳисобланади. Бунда у қарз маблағларини маълум бир вақт ўтганидан сўнг қайтариши лозим.

Маблағлар олинганда қарз олувчи молиявий мажбуриятни тан олади.

 

Қарз қандай қиймат бўйича акс эттирилади

Дастлаб қарзни қилинган харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш лозим. Бу харажатлар ушбу битим билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш, кафолат ва қарз бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш, гаров ёки бошқа таъминотни расмийлаштириш бўйича хизматларга тўловлар ва бошқалар.

Оддий шартли мисолларни кўриб чиқамиз.

1. Қарз берувчи корхона йиллик 15% билан 1 500 000 минг сўм миқдорида қарз берди. Бунда ушбу битимни тайёрлашда кредит хатарлари ва бошқаларни баҳолаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар қилди. Ушбу харажатлар 50 000 минг сўмни ташкил этди.

Қарз берувчида қарзнинг дастлабки баҳоси қуйидагини ташкил этади:

1 500 000 + 50 000 = 1 550 000 минг сўм.

2. Қарз олувчи корхона йилига 15% тўлов билан 1 500 000 минг сўм миқдорида қарзни бир йилга олди. Бунда ушбу битимни тайёрлашда 50 000 минг сўмни ташкил этадиган гаровни расмийлаштириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар қилди.

Қарз бўйича мажбуриятнинг дастлабки баҳоси қуйидагини ташкил этади:

1 500 000 – 50 000 = 1 450 000 минг сўм.

 

Кейинчалик баҳолаш

Кейинчалик қарзлар амортизацияланадиган қиймат бўйича баҳоланади. Қарзнинг дастлабки тан олинган пайтдаги қиймати билан сўндириладиган сумма ўртасидаги фарқ амортизацияланади. Ушбу суммани қарзнинг амал қилиш муддати давомида тенг миқдорларда қоплаш учун самарали фоиз ставкаси қўлланилади. Мазкур ставка қарз шартномасининг амал қилиш муддати давомида ҳисоб-китоб қилинган пул тўловларни ёки киримларни дисконтлайдиган ставка ҳисобланади.

Самарали фоиз ставкасини ҳисоб-китоб қилганда корхона кутилаётган пул оқимларини баҳолаши, бунда шартномада келтирилган барча шартларни (масалан, олдиндан тўлов, кечиктириб тўлаш тақдим этилиши, бонуслар, битим бўйича харажатлар, чегирмалар, мукофотлар ва бошқалар) ҳисобга олиши лозим.

Юқорида келтирилган мисолларда йил давомида 50 000 минг сўм миқдоридаги сумма амортизацияланиши керак.

 

1-МИСОЛ. Қарз берувчи корхона учун ҳисоб-китоб 

Қарзнинг дастлабки қиймати – 1 550 000 минг сўм.

Олинадиган фоизлар шартнома бўйича қарз суммасидан ҳисобланади:

1 500 000 х 15% = 225 000 минг сўм.

Қарз берувчининг фоиз даромади қуйидагини ташкил этади:

550 000 – 1 500 000 – 225 000 = 175 000 минг сўм.

Самарали фоиз ставкаси: 175 000 / 1 550 000 х 100 = 11,29%.

Қарз берувчининг олинадиган фоизлар билан фоиз кўринишидаги даромади ўртасидаги фарқ

(225 000 – 175 000 = 50 000 минг сўм) – бу қарз берувчининг битим бўйича қилган қўшимча харажатлари.

 

2-МИСОЛ. Қарз олувчи корхона учун ҳисоб-китоб

Қарзнинг дастлабки қиймати – 1 450 000 минг сўм.

Тўланадиган фоизлар шартнома бўйича қарз суммасидан ҳисобланади:

1 500 000 х 15% = 225 000 минг сўм.

Қарз олувчининг фоиз харажати қуйидагини ташкил этади:

1 450 000 – 1 500 000 – 225 000 = –275 000 минг сўм.

Самарали фоиз ставкаси:

275 000 / 1 450 000 х 100 = 18,97%.

Қарз олувчининг тўланадиган фоизлари билан фоиз кўринишидаги харажатлар ўртасидаги фарқ:

(275 000 – 225 000 = 50 000 минг сўм) – бу қарз олувчининг битим бўйича қилган қўшимча харажатлари.

 

Қарз муддати бир йил билан чегараланадиган оддий мисолларни кўриб чиқдик.

Амалиётда ҳаммаси мураккаброқ ва самарали фоиз ставкаси шундай осонгина аниқланмайди, чунки бунда кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак бўлади.

Уни аниқлаш учун сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳамма имкониятга эга кредитга оид калькуляторлар мавжуд.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Қарз берувчида ҳисобга олиш варианти:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қарз берилди


1 500 000


Қарз


Пул маблағлари


Битим бўйича қўшимча харажатлар қилинди


50 000


Қарз


Пул маблағлари,
Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар


Фоиз кўринишидаги даромад ҳисобланди 1 550 000 х 11,29%


175 000


Қарз


Фоиз кўринишидаги даромад


Шартнома бўйича даромадлар олинди 1 500 000 х 15%


225 000


Пул маблағлари


Қарз


Қарз қайтарилди


1 500 000


Пул маблағлари


Қарз


 

 

Қарз олувчида ҳисобга олиш варианти:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қарз олинди


1 500 000


Пул маблағлари


Қарз бўйича мажбурият


Битим бўйича қўшимча харажатлар қилинди


50 000


Қарз бўйича мажбурият


Пул маблағлари,
Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар


Самарали фоиз ставкаси бўйича фоиз ҳисобланди
(1 450 000 х 18,97%)


275 000


Фоиз харажатлари


Қарз бўйича мажбурият


Фоизлар тўланди


225 000


Қарз бўйича мажбурият


Пул маблағлари


Қарз қайтарилди


1 500 000


Қарз бўйича мажбурият


Пул маблағлари


 

 

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаганда 21-сон БҲМСдаги одатий счётлардан фойдаланиш мумкин.

Жадвалларда йил учун ҳисобланган ва тўланган фоизлар акс эттирилган.

Амалиётда эса фоизлар қарзлардан фойдаланишнинг календарь кунлари сонидан келиб чиқиб ҳар ойда ҳисобланади.

Тўловлар тўланадиган ва қарз қайтариладиган саналар, шунингдек фоизларнинг тўланиши санаси шартнома шартларида келтирилади.

 

Молиявий ҳисоботда акс эттирилиши

Фараз қилайлик, қарзнинг муддати ҳисобот йилига мос келди. Фоизлар тўланди. Қарз ҳисобот даври тугаган санадан кейинги санада қайтарилади.

Ҳисобот санасида балансда қуйидагиларни акс эттиринг:

● қарз берувчида – шартномадаги қарз суммасига тенг бўлган қарзнинг амортизацияланадиган суммаси: 1 550 000 – 225 000 + 175 000 = 1 500 000 минг сўм;

● қарз олувчида – қарз мажбуриятининг амортизацияланадиган қиймати: 1 450 000 – 225 000 + 275 000 = 1 500 000 минг сўм.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:

● қарз берувчида – самарали фоиз ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган фоиз кўринишидаги даромад: 1 550 000 х 11,29% = 175 000 минг сўм;

● қарз олувчида – самарали фоиз ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган фоиз харажатлари: 1 450 000 х 18,97% = 275 000 минг сўм.

 

Солиқ солиш

Солиқ солиш мақсадларида қарз берувчида фоизлар жами даромадлар таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 19-б.).

Солиқ кодекси бўйича илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад фоизлар деб эътироф этилади (СК 41-м. 5-қ.).

Яъни, солиқ солиш мақсадларида қарз берувчининг жами даромадларига қуйидаги сумма қўшилади:

● 1 500 000 х 15% = 225 000 минг сўм.

Қарз олувчининг барча фоиз харажатлари (275 000 минг сўм) қуйидаги ҳолатларда фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м.):

● агар бу харажатлар капиталлаштирилмаса;

● назорат қилинадиган қарз ҳолатида белгиланган нормативлардан ошмайдиган бўлса (СК 310-м.).

 

Шарофитдин ҲАЙДАРОВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари,

Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти.

Прочитано: 407 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика