Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2425-1
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 8 январдаги 3-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2425, 2013 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.КУДБИЕВ.
Тошкент ш.,
2023 йил 17 июль
2425-сон.
ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2425-сон буйруғига
ИЛОВА
«СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (3-СОНЛИ СММС) «ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИДА СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда)» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илованинг муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.