Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2023 год / № 33 / Ходимлар билан ишлаш

Номзод билан суҳбатда унинг раҳбарлик қобилиятини қандай аниқлаш мумкин

 

Раҳбарлик лавозимларига ходимни танлаш жараёнида олдингизда ким – оддий ижрочи ходимми ёки раҳбар қобилиятига эга шахс турганлигини қандай аниқлаш мумкин?

Резюме бўйича мартаба ўсиши, юқорироқ лавозимларга ўтиш акс этган вазият билан тўқнаш келишга тўғри келган, аммо амалда ходим яхши мутахассис бўлиб чиқади, лекин раҳбарлик қилишни уддалай олмайди.

 

HR-маслаҳатчи Ирина Шакирова ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

 

Ходимларни бошқариш амалиётида инсон жараёнлар ва одамларни бошқаришга қодирлигини аниқлашга имкон берадиган кўплаб усуллар мавжуд. Келинг, улардан бири билан танишамиз: референция турини аниқлаш.

 

Референция тури нима

Референция – «йўналиш» – бу ўз-ўзини баҳолаш ва қарор қабул қилишда шахсий ва ташқи фикрларнинг нисбати.

Референцияни барча даражадаги раҳбарларда баҳолаш керак (чизиқли, ўрта ва юқори бўғин), чунки уларнинг барчаси ходимларни бошқариши ва ўз лавозимида бизнес натижаларга эришиш учун жавоб бериши керак бўлади.

Референциянинг уч тури фарқланади:

ташқи – бу атрофдагиларнинг фикрига, объектив натижаларга, қабул қилинган меъёрларга, жамоатчилик фикрига йўналтириш;

ички – биринчи навбатда шахсий фикрига, қараш ва позицияга эътибор қаратишни англатади;

аралаш референция – бу ташқи ва ички референциянинг бирикуви.

 

Референция турини аниқлаш ёрдамида киши раҳбарлик қила олиш-олмаслигини қандай аниқлаш мумкин

Номзод сизнинг саволларингизга жавоб бераётганида унинг нутқини таҳлил қилишдан референция турини аниқлаш мумкин.

Агар одамда ташқи референция бўлса, нутқда бошқа одамларнинг ташқи баҳосига ҳаволалар бўлади: «менга айтишган эди», «бошлиқ мақтаган эди», «менга мақсад қўйилди, мен бажардим», «объектив натижа», «бу йўриқномага, қоидаларга мос келади».

Агар кишида ички референция бўлса, нутқда шахсий фикрига ҳаволалар бўлади: «ҳисоблайман», «ўйлайман», «менимча», «кўраман», «менинг ўзимга ёқади», «ҳис қиламан», «ички туйғу».

У ёки бу турга мос келадиган жавоблар сонини қайд этиб, турли йўналишда бир нечта саволлар бериш керак. Номзод суҳбат давомида қандай референцияни намоён қилганини кўрсатиш учун ҳақиқий номзоднинг саволлари ва жавобларини келтирамиз:

 

Т/р


Савол


Жавоб


Референция


1


Ишда муваффақиятга эришганингизни қандай аниқлайсиз?


Режалаштирилган натижа олинган … Раҳбарнинг юқори баҳосини олдим…


Ташқи


2


Бирон нима ҳақида қарорни қандай қабул қиласиз?


Имкониятлар/ хатарларни чамалаб кўраман…

Бу менинг ресурсларимга қанчалик мослигини ҳисоблайман …

У бевосита тааллуқли бўлганларга бу қандай таъсир қилишини сўрайман …

Аралаш


3


Сайловда қайси номзодга устунлик беришни қандай ҳал қиласиз?


Ички туйғуларимга кўра … менинг қимматликлар тизими билан тасодифлар борми …


Ички


4


Музокаралар муваффақиятли ўтганини қандай аниқлайсиз?


Менга ички ҳиссиёт, иккала тараф ҳам қониқиш ҳосил қилганлиги муҳим … Бу ҳар доим сезилади…


Ички


5


Фарзандларингизни яхши тарбиялаганмисиз?


Менимча, ҳа … Мен улар мустақил бўлишини, ўзлигини йўқотмаслигини ва ўз йўлини излашини истайман… Ва бу ўхшади …


Ички


6


Карьерангизни муваффақиятли деб ҳисоблайсизми? Нимага?


Ҳа… ҳар доим талаб бор... Ҳамкорлар ва мижозларнинг юқори баҳоси … Тўлиқ менинг касбим, қадриятларим, билимларим, кўникмаларимга мос келади… Бу мен бажаришни хоҳлаган иш


Аралаш


7


Янги жамоага осон кириб бора оласизми? Нима учун бундай деб ўйлайсиз?


Менимча, ҳа … Бу менга нисбатан бўлаётган самимий муносабатдан билинади … Кўпчилик ҳамкасбларим билан муносабатларим яхши …


Ташқи


8


Сиз гуруҳда яхши шерикмисиз? Нима учун бундай деб ўйлайсиз?


Ҳа… Мен ҳар доим мақсадлар, мендан нима кутишаётгани, ўзимнинг масъулият чегарам ҳақида билишга ҳаракат қиламан ва ҳар доим бунга максимал даражада мос келишга интиламан…


Ташқи


9


Лойиҳа муваффақиятли кетаётганини қандай аниқлайсиз?


Режалаштирилган натижаларга эришиляптими … Топшириқлар мониторинги нимани кўрсатмоқда …. Лойиха стейкхолдерларининг баҳоси қандай …


Ташқи


10


Сиз кишининг мулоқот услубига осон мослашасизми? Нима учун бундай деб ҳисоблайсиз?


Йўқдан кўра кўпроқ ҳа … Менга одамни ҳис қилиш, орамиздаги фарқни кўриш ва нима қилиш, нимадан қочиш кераклигини тушуниш учун у билан бироз мулоқот қилиш етарли ….


Ички


 

 

Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, номзод аралаш референцияга эга (4–5 – ички, 4–5 – ташқи). Инсон ташқи баҳони назарда тутади, шу билан бирга унинг учун шахсий ҳаёт стандартлари ҳам муҳим.

Бу номзод раҳбар бўлиши мумкинми? Ҳа, маълум даражада – асосий мижозлар билан ишлаш бўйича менежер, логистика бўлими менежери, маслаҳатчи. Референция турларининг тахминий баланси мураккаб иш турларини бажарадиган ходимлар учун яхши, бу ерда ҳам мустақиллик, ҳам одамларга йўналтирилганлик керак.

Тез–тез мустақил қарор қабул қилиш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш ва шу билан бирга муносабатларни ўрнатиш қобилияти талаб қилинадиган ўрта даражадаги раҳбарлик иши учун ички референция ташқи референциядан юқори бўлиши керак (6–7 – ички / 4–3 – ташқи).

Юқори бўғин раҳбарлари учун (бизнес эгалари, бошқарувчилар), шунингдек тўғри стратегияни талаб қилиш ҳамда босим ва манипуляцияга қарши туриш зарур бўлган назорат ишларининг айрим турлари учун ички референция ҳал қилувчи бўлиши керак (8–9 (ички) / 2–1 (ташқи).

Шунинг учун ходимларни раҳбарлик лавозимларига танлашда у раҳбарлик қиладиган жараённинг ўзи ҳамда ходимлар сони ва қарорларни қабул қилиш даражасини ҳам ҳисобга олиш керак. Раҳбарнинг иши ҳар доим ходимларни назорат қилиш ва баҳолаш билан боғлиқ. Агар инсон ташқи баҳолашга эътибор қаратса, қўл остидагиларнинг севгиси ва қўллашига боғлиқ бўлса, у самарали раҳбар бўла олмайди. Аммо, бошқа томондан, агар раҳбар бўйсунувчиларни тинглашни билмаса ёки унда объектив маълумот тўплаш тизими бўлмаса, у ҳам «ердан узилиш»и мумкин.

Қизиғи шундаки, референция тури одамнинг ёши, тажрибаси билан ўзгаради. Инсон ўзига кўпроқ ишониши, қийин вазиятларни енгишни ўрганиши ва натижада раҳбар сифатида ўсиши мумкин.

Прочитано: 366 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика