Norma.uz

Пенсионерлар эътиборига

 

Қандай ҳолатларда пенсионер ПЖ бўлимини ўз ҳаракатлари (дам олишга кетганлиги, яшаш жойини вақтинчалик ўзгартирганлиги ва бошқалар) ҳақида хабардор қилиши лозим? 

 

– Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт (938-XII-сон ЎРҚ 58-м.).

Ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида 1 марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт (Низомнинг 147-б. 2-хатбошиси, 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда пенсия олувчи 10 кун муддатда бу ҳақда ўзига пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига маълум қилиши шарт (Низомнинг 151-б.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 138 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика