Norma.uz

Яқинларга ёрдам керак бўлганда

 

Мен расман ҳеч қаерда ишламайман. 2014 йилдан ногирон ота-онамга қарайман (улар 73 ва 72 ёшдаги пенсионерлар).

Давлат муассасаларига нафақа ёки компенсация олиш учун аризани ёхуд стажни ҳисобга олиш учун қандайдир ҳужжатларни тақдим этишим мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай ҳужжатлар керак бўлади ва қаерга топширилиши лозим?  

 

– Агар ота-онангиз I гуруҳ ногирони бўлишса, сиз уларга қараб турган даврингиз меҳнат стажига киритилишига умид қилишга ҳақлисиз. Сабаби ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган қуйидагиларга:

• I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга;

• 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага;

• 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси бўйича иш стажига киритилади (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон Қонуннинг 37-м. 1-қ. «д» кичик банди).

Бунда умумий стаж камида 7 йил бўлиши лозим (938-XII-сон Қонуннинг 8-м.). Талаб этиладиган 7 йиллик даврга ходим давлат ижтимоий суғуртасида бўлган қуйидаги ҳар қандай иш киритилади:

1) фаолият тури, мулкчилик шакли ва иш берувчининг хўжалик юритишидан қатъи назар;

2) қуйидаги шартларда:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – ПЖга суғурта бадаллари тўланганда;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланганда ва ижтимоий солиқ тўланганда;

• 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун жисмоний шахс унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаганда.

Шунингдек бундай давр қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим:

• қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;

• ногиронликда бўлганликни (I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар учун), ёшни (кексалар ва ногиронлиги бўлган болалар учун) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

• ўзганинг парвариши зарурлиги тўғрисида (кексалар учун) даволаш муассасасининг тиббий хулосаси.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ходимларидан ва шахслардан сўраб чиқиш, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тузилади.

Агар бирор-бир сабабга кўра текшириш далолатномалари мавжуд бўлмаганда қараб туриш ҳолати суднинг қарори асосида белгиланади (13.10.2022 йилдаги ­592-сон ВМҚнинг 61-б.).

Далолатнома камида 2 нусхада тузилади. Биринчи нусхаси I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 80 ёшга тўлган кексаларнинг пенсия йиғмажилдига тикиб қўйилади ёки Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига юкланади. Ушбу далолатномалар парваришга муҳтож кексаларга қараб турган шахсларга пенсия тайинлаш чоғида мазкур даврни иш стажига киритиш учун асос бўлади. Иккинчи нусхаси қараб турган шахсга берилади. Унга пенсия тайинлашда ҳужжат нусхаси пенсия йиғмажилдига тикиб қўйилади (Йўриқноманинг 30-1-б., АВ рўйхат рақами 2282, 17.11.2011 й.).

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 108 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика